«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:55
ЎЗO‘Z

Диёр Имомхўжаев: Бу клубнинг нопрофессионал ҳаракати кўплаб режаларни ўзгартириб юборди

15 апр, 18:18 2 822 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диёр Имомхўжаев: Бу клубнинг нопрофессионал ҳаракати кўплаб режаларни ўзгартириб юборди Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Про-лига иштирокчиси бўлган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби ўз фаолиятини тугатаётгани ҳақида маълумот берилган эди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев эса ушбу ҳолат телетрансляцияларга жиддий таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.

"Қайсидир даврларда бирор клубнинг мусобақадан чиқиб кетиши оддий ҳолат бўлган. Аммо телетрансляциялар масаласига жиддий эътибор қаратаётган бугунги ҳолатимизда "Истиқлол" футбол клубининг нопрофессионал ҳаракати кўплаб режаларни ўзгартириб юборди.

Про-лига 5-туридаги ўзгаришлар сабаб биз "Олимпик" ва "Нефтчи" иштирокидаги 2 та учрашув вақтларини, УзРепорт каналига тегишли КТС манзилларини ўзгартиришга мажбур бўлдик.

Шунингдек, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги турнирида ҳам ўзгаришлар юзага келди. Тезлик билан "Чиғатой" — "Ғиждувон" учрашувини ташкил этишимизга тўғри келди. Спорт-ТВ ўз ишчи гуруҳини Андижон-Фарғона-Наманган кетма-кетлигида йўлга чиқаришни режалаштирганди. Ўртадаги узилиш эса ҳолатга таъсир кўрсатди, ўйинлар вақтини клубларга вақтида тақдим этиш имкони бўлмади
", - деб ёзмоқда Диёр Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар