«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:10
ЎЗO‘Z

Миржалол Қосимов "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

14 апр, 23:09 3 240 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миржалол Қосимов "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди Эртага ОЧЛдаги иккинчи вакилимиз АГМКгуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ўз учрашувини ўтказади. "Ал-Ҳилол"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди:

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Барча мусулмон аҳли ва юртдошларимизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан қутлайман. Ҳаммага сиҳат-саломатлик ва омад тилайман. Эртага АГМК жамоаси учун янги саҳифа очилмоқда. Жамоамиз илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Мақсад гуруҳдан чиқиш. Гуруҳ босқичи якунида тўпланган очколарга қараб ким қайси ўринни олишини билиб оламиз".

- АГМК Саудияга келишидан аввал ОЧЛ плей-офф доирасида ўйнади. Бу ҳолат жамоанинг тикланиш жараёнига қай даражада таъсир қилади?
"Жамоамиз бу ерга келишдан аввал муҳим ва мураккаб кечган ўйинда қатнашди ҳамда бу оралиғда йўл, парвозлар. Қатарга бордик ва у ердан Тошкентга қайтиб, сўнгра Саудия Арабистонига келдик. Лекин бу биз учун баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Бу ерга яхши ниятлар билан келдик. Ўйлайманки, бу жиҳат у қадар катта таъсир ўтказмайди".

- Рамазон ойи футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?
"Бу таъсир қилмайди. Орада вақт бор. Ўйинлар ифторликдан кейин маҳаллий вақт билан кечки 22:00га белгиланган. Бу вақт ичида футболчилар тикланиб олишади".

- "Ал-Ҳилол" билан ўйинда жамоангиздан нимани кутяпсиз?
"Ҳар бир мураббий жамоасидан яхши натижа кутади. Бу осон бўлмаслигини билиб турибмиз. "Ал-Ҳилол" номдор жамоа. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. АГМК ушбу мусобақага яхши ниятлар билан етиб келди. Ўйлайманки, жамоамиз чиройли ўйнаб, ғалабага интилади".




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 263
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 180
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар