«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:31
ЎЗO‘Z

Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди

11 апр, 21:41 3 968 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди Фото: «Uza.uz»
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнир якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Пандемия шароитида ўтказилган жорий йилги спорт байрамида 27 давлатдан юздан зиёд полвон ва меҳмонлар иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувнинг мутлақ вазн тоифасидаги курашда ўзбекистонлик машҳур полвон Муҳсин Ҳисомиддинов тожикистонлик Дадахон Қурбоналиевни енгиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига сазовар бўлди.

Иккинчи ўринни эгаллаган тожикистонлик Дадахон Қурбоналиевга 5 минг АҚШ доллари пул мукофоти берилди. Учинчи ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик Яхё Имомов ва тожикистонлик Неьматулло Арсланқуловларнинг ҳар бирига 3 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги соврин насиб этди.

Шунингдек, «Алпомиш» стадионида бугун эрта тонгдан эркаклар 60, 66 ва 73 килограм вазн тоифасида, аёллар +70 кило вазнда гиламга тушиб, ўз маҳоратини намойиш этди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 60 килограм вазн тоифасида тожикистонлик Муҳаммадризо Қуватов биринчи, ўзбекистонлик Абдулазиз Ҳамроев иккинчи ва ўзбекистонлик Акобир Қурбонов ҳамда қозоғистонлик Сеилхон Канатлар учинчи ўринни қўлга киритди. 66 кило вазнда гиламга тушган полвонлар ўртасида ўзбекистонлик Қобулжон Аҳмедов биринчи, қозоғистонлик Амирали Атабек иккинчи, ўзбекистонлик Рустам Бўриев ва афғонистонлик Муҳаммад Юсуф Шуаибҳлар учинчи ўринга сазовор бўлди.

73 килограмм вазн тоифасида биринчи ўрин қозоғистонлик Сабир Сафарбоевга насиб этди. Иккинчи ўринни ўзбекистонлик Умиджон Абдуллаев, иккита учинчи ўринни ўзбекистонлик Ўрол Солиқов ва тожикистонлик Илсокзода Хусайнирлар эгаллади.

Аёлларнинг +70 килограм вазндаги беллашувларида ғолиблик шоҳсупасига ўзбекистонлик Покизахон Камолиддинова кўтарилди. Қозоғистонлик Азман Амаева иккинчи ўринни олди. Ўзбекистонлик Флюра Эргашева ҳамда россиялик Гусейо Владиенолар учинчи ўрин билан кифояланди.

Халқаро турнирда биринчи ўринни олган полвонлар 3 минг, иккинчи ўрин икки минг ва иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонларнинг ҳар бири 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар