«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Баҳодир Жалолов "Губернатор Кубоги"да иштирок этади

06 апр, 11:40 2 569 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Жалолов "Губернатор Кубоги"да иштирок этади Ҳар йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор Кубоги" мусобақаси ўтказилади. "А" классдаги мусобақалар сирасига кирувчи ушбу турнир, жорий йилнинг 19-24 апрелида бўлиб ўтади.

Санкт-Петербург бокс федерацияси инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳабар берилишича, Ўзбекистон терма жамоаси сафида Баҳодир Жалолов ҳам турнирда иштирок этади.

- "Big Uzbek" бизга келмоқда!

Бу йил Санкт-Петербург губернатори кубогида дунёнинг энг кучли боксчилари иштирок этади!
Сизни иложи борича улар билан таништиришга ҳаракат қиламиз.

Олимпиадага ҳозирданоқ тайёргарлик кўраётган Ўзбекистоннинг умидли боксчиси Баҳодир Жалоловдан бошлаймиз. У 2020 йил март ойида Амманда бўлиб ўтган саралаш турнирида ғолиб бўлиб, Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритди!

Ўз ватанида уни "енгилмас" деб аташади ва бунинг исботи ҳам бор!

Жалолов Жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони ва бу йил Болгарияда бўлиб ўтган нуфузли "Странджа" турнирида олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Профессионал фаолияти давомида Баҳодир бирорта ҳам жангда ютқазмаган ва яқинда Латвиялик рақибини ҳам иккинчи раундда нокаутга учратиб, буни яна бир бор исботлади.

Унинг бўйи 201 см, қўлларининг узунлиги 202. Энди тасаввур қилинг-а, унинг иштирокида қандай ажойиб жанг бўлиб ўтади!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 0
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 113
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар