«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:27
ЎЗO‘Z

“Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса...

24 фев, 22:57 2 557 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса... Польшанинг энг юқори лигаси – Экстракласада етакчилик қилаётган Варшаванинг “Легия” клуби жорий мавсумда чемпионлик учун курашмоқда.
Ҳозирча, варшаваликлар мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Уларни таъқиб қилаётган “Погонь” жамоаси ҳам бош соврин учун курашмоқда.

Чемпионлик учун кураш асосан шу икки жамоа ўртасида бўлади. Айни пайтда кучли учликни якунлаб турган “Ракув” футболчилари ҳам олдиндаги имкониятлардан тўғри фойдаланса, чемпионлик пойгасига қўшилиши мумкин. Қолган 13 та жамоа олтин медалга даъвогарлик қила олмайди.

“Легия” клуби қишки трансферлар вақтида таркибини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамоага турли мамлакатлардан янги футболчилар келмоқда. Қишда клуб таркибига қўшилганлар орасида уч нафар МДҲ давлатлари вакиллари бор. Жасур Яхшибоев “Пахтакор”дан таклиф этилган бўлса, марказий ҳимоячи Артём Шабанов ва марказий ҳужумчи Назарий Русин “Динамо Киев”дан олинди.

Sportanalytic.com сайти “Легия” мухлисларининг янги футболчилар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини эълон қилди.

- Менда қишки трансферлар вақтида олинган янги футболчиларимизнинг ҳаммаси ҳам фойда келтиришига катта шубҳа бор. Айниқса, Назарий Русинга ишонч билдирмаган бўлардим. Жасур Яхшибоев яхши савиядаги ижодкор ўйинчи. У буни исботлаган. Артём Шабановнинг ҳимоячи сифатида ҳаракатларини кўрдик. Лекин Русинни уларга солиштирганда жамоа ҳужум чизиғини кучайтира олмаслиги маълум бўлади. Унда жамоадаги ҳужумчилардан зўр бўлган бирорта жиҳат йўқ. Фикрларим хато бўлиб, Русин яхши ўйнаб кетишига умид қиламан, - деди Alaryk деган мухлис.

Унинг гапларини “Легия”нинг яна бир фанати Maк қўллаб-қувватлаб, клуб раҳбарияти ортиқча ўйинчи олганини, айниқса, Назарий Русинга жамоа таркибида жой йўқлиги ҳақида гапирди.

Кўриниб турибдики, мухлисларнинг салбий фикрлари ўзбекистонлик легионерга қаратилмаган. Жасур Яхшибоевдан варшавалик футбол ишқибозларининг умиди катта. Қолаверса, “Легия” бош мураббийи Чеслав Михневич янги футболчилар ҳақида гапирар экан, Жасурнинг имкониятларини юқори баҳолаган эди.

- Биз Жасурбекка жуда катта умид боғлаганмиз. Мен унинг ўйинини амалда кўрмаган бўлсам-да, бу футболчининг қиймати юқори эканини яхши биламан. Албатта, бошида ундан мўъжиза кутмайман. Футболчи янги муҳитга ва бегона жойга кўникиб олиши учун муайян вақт керак бўлади. Барча билан дўстлашиб кетиши ва бизга нималарга қодир эканини исботлаши учун унга етарлича имкон берилади. Мен унинг ўйини муҳрланган видеотасвирларни томоша қилдим ва иштиёқим ошди.

Яхшибоев бир неча позицияда муваффақиятли ўйнай оладиган футболчи. Жасур 4-3-3 схемасида қанот футболчиси вазифасини тўла уддалай олади. У ҳужумга алоқадор ҳар қандай позицияда муваффақиятли ўйнайди. Бу унинг асосий устун жиҳатлари
, - деди бош мураббий Чеслав Михневич.

Биз эса, ўтган мавсумда Беларусь чемпионлигини қўлга киритган Жасур Яхшибоевга Польшани ҳам забт этишида муваффақият тилаб қоламиз...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар