«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:51
ЎЗO‘Z

Янги “Олимпик” жамоасининг мавсумолди ташкилий масалалари муҳокама қилинди

12 фев, 19:10 1 540 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги “Олимпик” жамоасининг мавсумолди ташкилий масалалари муҳокама қилинди Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олишини таъминлаш учун ҳозирдан амалий ишлар бошлаб юборилган.

Бу борада МОҚ кошида “Олимпик” жамоаси шакллантирилди. Бугун МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, “Олимпик” жамоаси вакиллари ўртасида ташкилий масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, «Пахтакор» футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман, “Олимпик” ФК бош директори Алишер Полатов ва жамоа бош мураббийи Тимур Кападзелар иштирок этишди.

Даставвал, Тимур Кападзе мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик, жамоага жалб қилинган футболчилар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг МОҚ раиси мавсумнинг очилиш ўйинига тайёргарлик бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Мавсум бошида жамоамизни таништириш учун матбуот анжумани ташкил қилсак. Қолаверса, илк уй учрашувини юқори савияда ташкил қилиш бўйича ҳам бир қатор дастурларни кўриб чиқишимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек футболининг ривожи учун ёш футболчиларни «Олимпик» жамоасига қўйиб юборишга рози бўлган бир қатор клубларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчимиз. Асосийси, бизнинг ташаббусимизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватламоқда”, – деди МОҚ раиси.


Шунингдек, суҳбат давомида жамоанинг вақтинчалик базаси жойлашадиган “ЖАР” спорт мажмуасининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг фойдаланилмаётган ҳудудларида юқори сифатли сунъий майдонларни қуриш, футболчилар билан тузиладиган шартномаларни батафсил ўрганиб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» жамоаси 2021 йил футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про-лигасида иштирок этади.

Манба: olympic.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар