«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:41
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: Тез орада янгилик эшитасизлар!

07 фев, 08:12 2 238 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: Тез орада янгилик эшитасизлар! Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” устози Вадим Абрамов Россиянинг www.vseprosport.ru сайтига берган интервьюсида ўтган ёзда Москванинг “Локомотив” жамоасига трансфер қилинган ва кейинчалик ортга қайтган Жасур Жалолиддинов фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилаётганини маълум қилди.

Маълумки, Жасур Жалолиддиновнинг трансфери учун “Локомотив” бир миллион еврога яқин маблағ сарфлаган эди. Бироқ, москваликлар ўзбек футболчисига ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Кейинчалик, легионерлар лимитига сиғмаган ҳамюртимиз “Тамбов” клубига ижарага берилди. Тамбовликлар ҳам ёш ярим ҳимоячини премьер-лига баҳсларида умуман майдонга туширмади.

Россия премьер-лигасида ярим мавсум давомида дебютини кутиб зериккан Жасур Жалолиддинов аввалига “Тамбов” билан чемпионат охирига қадар мўлжалланган ижара шартномасини бекор қилди, кейин “Локомотив”нинг беш йиллик битимидан воз кечиб, эркин агентга айланди.

Вадим Абрамов Жасурнинг “Локомотив” таркибига кира олмаганини қуйидагича изоҳлади.
- Жалолиддиновнинг “Локомотив”даги фаолияти асосан мураббийга боғлиқ эди. Балки у Жасурда жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган хусусиятларни кўра олмагандир. Бу трансферда спорт принципларидан ташқари бирор бошқа мақсад бўлганини айтиш қийин. Салоҳияти бор болага узоқ муддатли шартнома берилди. Жасур ўз тенқурлари ўртасида дунёнинг 60 нафар энг иқтидорли футболчиси рўйхатига бежизга киритилмаган-ку.

Сўзсиз, Жалолиддинов “Локомотив” даражасига тўғри келарди. Бу даражадаги клубга ўтгандан кейин юлдузлик касали ҳар қандай футболчининг бошини айлантириб қўйиши мумкин. Лекин Жасур – камтар йигит. У ҳеч нарсани суиистеъмол қилмайди. Менимча, унга ўзини кўрсатиши учун имкон беришмади. Мана, Азар “Челси”дан “Реал”га ўтди, буни ҳам ғалати трансфер, дейиш мумкин.

“Локомотив” раҳбарияти адашганми ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Мен Жасур Москва клубида ўйнаб кетиши ва фойда келтириши мумкин эди, деб ўйлайман. Ҳозир клубда раҳбарият ўзгарган ва ҳаммаси жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилганига боғлиқ. Лекин Райковичнинг трансфери бизнинг футболчиникига қараганда янада ғалатироқ бўлди
, - деди Абрамов.

Шунингдек, Вадим Абрамов Жасурнинг ҳозирги ишлари ҳақида ҳам маълумот берди.
- Биз Жасурни мамнуният билан “Бунёдкор”га қайтариб олган бўлардик. У ҳозир биз билан бирга шуғулланмоқда. Психологик томондан ҳаммаси жойида. Яқинда Жасур назорат учрашувида жарима нуқтасидан ажойиб гол урди. Ҳозирги ёшида нимадан ҳам хавотир олсин? Жасур клубимизни кучайтирган бўларди, бунга шубҳа йўқ.

Лекин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида менга Жалолиддинов Европада ўйнагани маъқул. У ерда Жасур катта ўсишга эришади ва терма жамоамизнинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Келажакда у терма жамоа етакчисига айланишига умид қиляпмиз. Бизда унга ўхшаган беш нафар футболчи бор. Яқинда бу авлод ўз сўзини айтади ва ўзини кўрсатади. Улар футболимиз келажагидир.

Айни пайтда Жалолиддиновга жиддий даражада қизиқишлар бўлмоқда. Тез орада янгиликларни эшитасизлар
, - деди Вадим Абрамов.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида юқори лигада майдонга тушган энг ёш футболчи ҳисобланади. Жасур 2018 йилнинг 2 август куни”Бунёдкор”нинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинида дебют учрашувини ўтказганида, 16 ёшу 80 кунлик эди.

Жалолиддинов Суперлигамиздаги биринчи голини 2019 йилнинг 6 апрель куни “Навбаҳор” дарвозасига киритган. Умуман олганда, “Бунёдкор” жамоаси сафида 29 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олган.

Жасур ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк учрашувини ўтказди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 141
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 127
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар