«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:11
ЎЗO‘Z

Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадасидаги асосий рақиби ким?

19 янв, 13:13 2 211 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадасидаги асосий рақиби ким? Ҳозирда боксимизнинг ёрқин вакили Баҳодир Жалолов АҚШда машғулотларини давом эттирмоқда. У Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиб улгурган. Албатта, у Токиода юқори маррани кўзламоқда, чунки бунга қадар ҳаваскор боксда энг нуфузли чемпионатларни юта олди. Ундан мухлисларнинг ҳам умиди катта... Биз ушбу ҳамюртимиз билан боғланиб, Олимпиадага доир бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Профессионал боксдаги фаолиятингиз сизни янада ўсишингиз учун хизмат қилди, деб айта оламиз. Бироқ, Олимпиадага яқин ҳам профессионал боксга ихтисослашган мураббийлар қўл остида машғулот ўтказиш ва жангга ҳозирлик кўриш салбий жиҳатдан таъсир қилмайдими?
- Йўқ. Аксинча, профессионал бокс менга ҳаваскор йўналишдаги фаолиятимга ёрдам бермоқда. Чунки, бу йўналишда спарринг жанглар камида 6-7 раунд бўлади. Маълумки, ҳаваскор боксда 3 раунд бўлади. Мен ушбу 6-7 раунд мобайнида ҳаваскор боксдаги каби тезкорлик билан ишлашга ҳаркат қиляпман. Ўйлайманки, бу Олимпиадада ўз самарасини бериши керак. Шунга умид қилмоқдамиз.

- Олимпиадага сўнги тайёргарлик босқичини қаерда ўтказиш режангизга киритилган?
- Сўнги тайёргарлик босқичи насиб қилса, Ўзбекистонда бўлади. Сабаби, Олимпиададан аввал ҳаваскор йўналишдаги жангларни кўришим керак.

- Токиода сизга дуч келиши мумкин бўлган энг жиддий рақиблар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Бу борада аниқ биттасини таъкидлаб ўта олмайман. Барча рақибларим рингга ютаман деб чиқади. Аслида, ҳаммасини жиддий рақиб сифатида кўраман. Нисбатан оладиган бўлсак, жаҳон чемпионатида австралиялик, россиялик ва қозоғистонлик боксчилар билан бирга шоҳсупани юқори поғоналарини забт этдик. Ўшаларни айтиб ўтишим мумкин. Қолаверса, франциялик ҳамда Германия вакилини ҳам айтиб ўтган бўлардим. Умуман Европада азалдан оғир вазн тоифаларида кучли боксчилар бўлган.

- Сиз ўз вақтида қозоғистонлик Иван Дичко билан тўқнаш келгансиз. Шунингдек Қамшибек Кункабаев билан ҳам... Айтингчи, уларнинг қай бири нисбатан кучли ва ноқулайроқ эди?
- Иван Дичко билан тўқнаш келган вақтим тажрибам у қадар юқори эмасди. Ҳар иккиси кучли рақибларимдан деб айта оламан. Бироқ, Иван Дичкога юқорида таъкидлаб ўтганимдек, тажрибам йўқлиги учун ютқазганман. Ўша вақт вазним ҳам оғир тоифага камлик қилар эди. Аммо, шуни айтиб ўтишим мумкинки, Иван Дичкога нисбатан Қамшибек Кўнкабоев тезкор боксчи саналади.

- Токио Олимпиадасидан кейин бор эътиборингизни профессионал боксга қаратасизми?
- Иншааллоҳ! Олимпиададан кейин профессионал боксда фаолият юритаман.

- Мухлислар фақат сиздан олтин медаль кутишмоқда ва ишончи ҳам юқори... Сиз уларга бу борада қандай сўзларни айта оласиз?
- Аввало, Аллоҳни айтгани бўлади. 2016 йили мағлубиятга учраганмиз. Бу хатони такрорламасликка ҳаракат қиламан. Рингдан фақат ғолиб сифатида тушиш илинжидаман. Барча мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Насиб қилса, уларнинг юзини ерга қаратмайман деган умиддаман!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар