«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:16
ЎЗO‘Z

Бугун Шомуродов нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиши керак!

17 янв, 21:03 2 274 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Шомуродов нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиши керак! Италия А Сериясининг 18-турида “Аталанта” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилади. Бошқача қилиб айтганда, ёзги трансферлар даврида Россия футболидан кучли бешлик чемпионатига ўтган икки футболчи – Алексей Миранчук ва Элдор Шомуродов жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Учрашувлар тарихига назар ташласак, қизиқ статистика гувоҳи бўламиз. Бу жамоалар бир бири билан ўзаро 28 марта куч синашган, натижа эса тенг. Ҳар икки жамоа ўнтадан ғалабани нишонлаган ва саккизта баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кичик учтунлик “Аталанта” томонида – 40:37.

Шундай бўлса-са, бугунги кунда ҳар икки жамоа умуман бошқа-бошқа мақсадлар учун курашмоқда. “Аталанта” гарчи чемпионлик учун даъво қилмаса ҳам, Европа Чемпионлар лигасининг доимий иштирокчисига айланмоқчи. Айни пайтда 16 та учрашувда 31 очко тўплаган Жан Пьеро Гасперини шогирдлари бешинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олган ва мавсум охиригача “Милан”, “Ювентус”, “Интер”, “Рома”, “Лацио”, “Наполи” каби номдор жамоалар билан чемпионат якунига қадар “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнири йўлланмаси учун кураш олиб боришга бел боғлаган.

Қолаверса, “Аталанта” ўзи қатнашаётган барча турнирлар доирасида мағлубиятсиз сериясини ўнта учрашувга етказиб олди. Бу учрашувлардан еттитасида ғолиб чиққани жамоа жанговар ҳолатда эканидан далолат беради. Жамоанинг асосий қуроли – колумбиялик ҳужумчи Луис Муриэль 15 та ўйинда 10 та гол урган.

Кейинги йилларда А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашишни одат қилган “Женоа” қутқарувчи мутахассис Давиде Баллардини қўл остида ўйинини қайта ташкил этяпти. Генуяликлар Элдор Шомуродов ёрдамида хавфли ҳудуддан чиқиб олди. Биз мухлислик қилаётган жамоа 17 та учрашувдан сўнг, очколари сонини 14 тага етказди.

Айниқса, Италия кубоги доирасида “Женоа” амалдаги чемпиони “Ювентус” майдонида туринликлар билан тенгма-тенг ўйнагани жамоанинг рақобатбардошлиги ошиб бораётганини кўрсатди.

Балларидини Туриндаги ўйинда етакчи ҳужумчилари – Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестрони майдонга туширмай, уларни бугун бўладиган ўйинга сақлади. Гарчи бунинг учун мухлислар танқидига дуч келган бўлса-да, у кубок ўйинидан А Серия баҳсини устун қўйди.

Ўзбекистонлик ва россиялик футбол мухлислари учун яна бир эътиборга молик масала кейинги йилларда ҳар икки мамлакатнинг етакчи футболчиси номини эгаллаб турган ўйинчиларнинг ўзаро дуэлидан. Россия футболининг энг кучли вакили Алексей Миранчук Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг ёрқин юлдузи Элдор Шомуродов билан рақобатга киришади.

Италия футболига мослашиш бўйича ўзбек футболчиси илғорроқ. Гарчи Алексей “Аталанта”га ўтганидан бери Элдордан битта кўп гол урган бўлса-да, жамоасининг асосий ўйинчисига айлана олгани йўқ. У ҳамон мослашиш жараёнида.

Шомуродов эса “Женоа”нинг энг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У жамоасининг аксарият голларида бевосита иштирок этишдан ташқари, ўткир ҳужум уюштириш, рақиб ҳужумини барбод қилиш, ҳимояланиш ва яккакурашлардаги устунлиги, тезкорлиги билан мухлису мутахассисларнинг юқори баҳосига лойиқ кўрилмоқда.

Бугун “Женоа” мухлислари асосий таркибда Элдор Шомуродов туширилиши ва муҳим баҳсда ўзбек футболчиси жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишини кутмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар