Фото: Getty Images «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия чемпионатига мослашиш жараёни ҳақида гапирди. - «Женоа» таклифини қабул қилганимда Италияда дуч келишим мумкин бўлган қийинчиликлардан хавотирга тушгандим. Шундай бўлса-да, ўзингни кўрсатиш учун ягона йўл машаққатли меҳнат эканини биламан. Бутун фаолиятим давомида шундай бўлган. Ҳозир ҳаммаси ўхшамоқда, бироқ мен эндигина йўлнинг бошидаман, - дейди Элдор Шомуродов.
Ўзбекистонлик форвард «Женоа» сафида ҳозирга қадар 12 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ Tuttosport нашри «Ювентус» ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдираётгани ва унга Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қараётгани ҳақида хабар қилганди.