«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:53
ЎЗO‘Z

Жасур Жалолиддиновнинг агенти: «Бунёдкор» собиқ директори Жасурни қўйиб юборишни истамаганди

16 янв, 15:27 1 944 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур Жалолиддиновнинг агенти: «Бунёдкор» собиқ директори Жасурни қўйиб юборишни истамаганди Фото: Twitter
Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг трансфери билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди. Аввалроқ «Локомотив» агентларга футболчи учун сарфланган пулдан 6,5 баробар кўпроқ тўлагани маълум бўлганди.

- "Бу ҳақда қўнғироқ товушини эшитиб, бироқ у қаердан келаётганини билмайдиган одамлар ёзмоқда. Трансфер нархининг ўзи йўқ эди. Ҳа, агентга тўланадиган пуллар бор ва тамом. Барча можаро Ўзбекистонда бошланди, бизнинг (Россия назарда тутилмоқда — изоҳ «Дарё») ОАВ эса уларни эълон қилди.

Буларнинг барчаси «Бунёдкор» собиқ бош директори Жасурни қўйиб юборишни истамагани сабаб юзага келди: унда «Бешиктош» ва қатор бошқа клублардан таклифлар бўлган.

Жасурнинг шартномасида маълум миқдордаги товон пули тўланганда унинг кетишига рухсат берадиган банд бор эди ва у кетишга қарор қилди. Бизникиларга эса шов-шув керак. Келишув бор эди, товон пули тўланди, ҳаммаси шаффоф ва тоза кечди. Ҳеч қандай саволга ўрин йўқ
", - деди футбол агенти Юрий Белоус.

Жалолиддинов июль ойида «Локомотив» футболчисига айланди. Бироқ москваликлар ярим ҳимоячини Россия Премьер Лигаси рўйхатидан чиқариб юборди ва Жасур «Тамбов»га ижарага берилди. Бироқ 18 ёшли ўйинчи «Тамбов» сафида ҳам бирорта ўйин ўтказмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 91
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 65
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 27
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар