«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:32
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродовнинг отаси: Элдор «Женоа»нинг яхши ва ёмон кунини кўпроқ кўриши керак

10 янв, 10:19 2 433 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродовнинг отаси: Элдор «Женоа»нинг яхши ва ёмон кунини кўпроқ кўриши керак Фото: Twitter
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг отаси Азамат Шомуродов «Sports.uz» нашри билан суҳбатда ўғлига «Ювентус» қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Элдорнинг мақсади катта. У Италиянинг ўртачароқ клубида ўйнаяпти, ўзини кўрсатса яна ҳам кучли клубга ўтишига ишончим комил. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўзига ишонмаса, у ерларга бормасди. Ўзи ҳам катта ниятлар билан кетган, биздан дуо олиб. Насиб бўлса, ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти.

«Ювентус» оладими ёки бошқасими, ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин, менимча, «Женоа»да яна бироз тўп суриб мослашиши керак. «Ювентус»га ўтиб кетса, захирада ўтириб қолармикин, дейман-да. «Женоа»нинг яхши ва ёмон кунини кўпроқ кўриши керак. Мана ҳозир жароҳатидан қутилиб ўз устида яхши ишлаяпти. Уни ҳамма кўтар-кўтар қилиб, «Ювентус»га ўтишини олқишлашса-ю, лекин бироз ўйини чиқмай захирага ўтириб қолса, яна гап-сўз бўлади.

«Ростов»да ҳам Шомуродовни у ер, бу ерларга кетади дейишганида гол ура олмай қолганди. Бу нарса миясига ўрнашиб қолиши мумкин. Ўша пайтларда шундай бўлди, бир қатор клублар чақиряпти дейишди, бу томонда уйланиш режаси ҳам бор эди. Натижада 6-7 ой гол ура олмай қолганди. Аммо Элдор аввалгидан анча улғайди. Ўйини ҳам ўзгарди. Энди бундай гаплар таъсир қилмаса керак деб ўйлайман
», — дейди Элдор Шомуродовнинг отаси.

Азамат Шомуродов ушбу хабарлар чиққач, Элдор билан ҳеч ким гаплашмаганини ва ҳозир у фақат ўйин ҳақида ўйлаётганини билдирди.
«Элдор билан бу ҳақида ҳеч ким гаплашмаган. Фақат шундай мақола чиқиб кетган. Балки ростдан эътибор қаратишаётгандир, бироқ клуб билан ҳам, ўзи билан ҳам гаплашишмаган. Элдор фақат ўйин ҳақида ўйлаяпти (Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган «Женоа» — «Болонья» ўйини назарда тутилмоқда — «Дарё»), телефонини ҳам ўчириб қўйган».

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Турин клубининг Шомуродовга қизиқиш билдиргани ва Элдорнинг Альваро Моратага ўринбосар сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.

«Женоа» Элдор Шомуродов трансферини 2020 йил 4 октябрида эълон қилган. Генуяликлар ҳужумчи учун «Ростов»га бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 9 миллион евро тўлаши айтилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 102
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 149
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 242
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 486
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар