«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:00
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов ҳақида “Женоа” мухлислари қандай фикр билдиришмоқда?

24 дек, 23:53 4 067 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов ҳақида “Женоа” мухлислари қандай фикр билдиришмоқда? Италия А Серияси жамоалари 2020 йилдаги ўйинларини якунлаб, янги йилнинг 3 январигача қисқа муддатли таътилга чиқди.
Албатта, ўзбекистонлик футбол мухлисларининг эътибори “Женоа”даги ўзгаришларга қаратилгани сир эмас. Охирги ўринга тушиб қолган жамоани қутқариш учун тўртинчи маротаба чақиртирилган Давиде Баллардини ўз маҳоратини кўрсата бошлади.

Тажрибали мураббий 14-тур учрашувини “Специя” майдонида ўтказган шогирдларини ғалабага илҳомлантира олди. Генуяликлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришиб, мусобақа жадвалида 18-ўринга кўтарилиб олди.

Бу учрашувда Элдорнинг захирада қолдирилишини генуялик мухлислар турлича қабул қилди. Аксарияти янги мураббий унга имкон бериши кераклигини таъкидлаган бўлса, баъзилари Шомуродов учун катта сумма сарфланганини ҳали ҳам ҳазм қила олмаётганини билдирди.

Эътиборингизга “Женоа” мухлислари фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Antonio Dalia:
Баллардинининг келгани зўр бўлди. Биринчи уринишдаёқ, ғалабага эришди. Таркибни тўғри танлади. Шомуродов ва Банини захирага ўтқазиб қўйди.

Vincenzo Mazzeo: (Antonio Dalia изоҳига жавобан)
Бани бўйича фикрингга қўшиламан, лекин Шомуродовнинг жамоага ҳали кўп ёрдами тегишига ишонаман. Элдор Баллардини услубига жуда мос тушадиган ҳужумчи.

Dario Reginelli:
Умуман олганда, Баллардини жамоани қандай ўзгартиргани менга маъқул келди. Янги ўйин схемалари, янги ўйинчилар. Унинг танловига қўшилмаган ягона фикрим – Шомуродовга ишонч билдириш керак эди. Захирадан ўйинга Скамаккани эмас, Элдорни туширса бўларди. Шомуродов янги мураббийга ҳам рақобатда кучли эканини кўрсатишига ишонамиз.

Carlo Fedele:
Пандев ва Дестро жуфтлиги яхши ўйнади. Улар Маран ёқтирган Скамакка ва Шомуродов тандемидан самарали кўринди. Дестро Элдор билан ҳам яхши ўйнарди.

Domenico Suma:
Қимматбаҳо трансферимиз ўзини оқламайди шекилли. Баллардини Шомуродовни захирадан ҳам ўйинга туширмади. Ўзбек ҳужумчиси “Женоа”дан кетадиган кўринади.

Dino Caccia:
Жамоа яхши ўйнади. Афсуски, энди ўзаро ҳамкорликдаги ўйини қовуша бошлаган Шомуродов ва Пьяца захирада қолдирилди. Улар янги мураббий бу учрашувга танлаган схемага тўғри келмади шекилли. Лекин кейинги пайтда ҳар икки футболчининг ўйини очилиб бораётган эди. Баллардини уларга имконият беришига умид қиламиз.

Аввалги ўйинларда фаоллиги билан ажралиб турган Элдор Шомуродовни ўйинга туширмагани Баллардини томонидан кутилмаган қарор бўлди. Бу мутахассис яхши танишиб улгурмаган ўзбек легионери ўрнига ўзининг қадрдон шогирди Горан Пандевни илк дақиқалардан ўйнатди. Унинг бу қарорини ўзи учун жуда муҳим бўлган илк ўйиндаёқ таваккал қилишни истамагани билан изоҳлаш мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам, янги мураббий сифатида Баллардини ҳам турли схемалар, ўйин услублари, футболчилар боғламларини синаб кўриши табиий ҳол. У бу ишларни ўзи синовдан ўтказган аввалги шогирдларидан бошлади.

Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Албатта, Элдор Шомуродовга ҳам ўзини кўрсатиш учун имкон берилади. Эндигина жамоани қабул қилиб олган мураббий учун ўзга юрт футболида вояга етган ҳужумчининг имкониятларини билиб олиш ва унга ишонч билдириш учун икки кун ва бир жуфт машғулот камлик қилишини тўғри қабул қилиш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар