«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:34
ЎЗO‘Z

“Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

11 ноя, 00:13 4 812 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди “Женоа” расмий сайти жамоа таркибидаги сўнгги янгиликларни маълум қилди. Хусусан, генуяликлар икки йилдан бери илк бор Италия терма жамоасидан чақирув олган Доменико Кришито мамлакат бош жамоаси йиғинидан жароҳат туфайли қайтиб келганини маълум қилган.

Бундан ташқари, “Женоа” матбуот хизмати жароҳат туфайли сафдан чиққан ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродов ва “Челси”дан ижарага олиган тажрибали ҳимоячи Давид Дзаппакоста бир неча кун югуриш билан шуғулланганини ва энди майдондаги машғулотларга қайтганини билдирди.

Элдор Шомуродов октябрь ойининг охирида “Женоа” машғулотларидан бирида ўнг сонидан шикастланган эди. Шу туфайли Элдор генуяликларнинг Италия кубогидаги “Катандзаро” жамоаси билан баҳсида иштирок эта олмади. Ҳужумчимиз А Серия доирасида 1 ноябрда “Сампдория”, 4 ноябрда “Торино” ва 8 ноябрь куни “Рома”га қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юборди.

Шунингдек, Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги навбатдаги йиғинига ҳам таклиф этилмади.
Элдор А Сериянинг 8-туридан олдин сафга қайтиши кутилмоқда. “Женоа” навбатдаги учрашувни 22 ноябрь куни сафарда “Удинезе”га қарши ўтказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 131
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар