«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

09 ноя, 09:11 1 799 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди Фото: Twitter
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 9-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 8 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Валенсия»га қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Учрашувнинг 23-дақиқасида Карим Бензема ўзининг кучли зарбаси билан меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Карлос Солер пенальтини муваффақиятли ижро этган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Рафаэл Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари яна икки бор мадридликлар дарвозаси томон йўл топди. Солер яна иккита пенальтини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ушбу ғалабадан кейин «Валенсия» очколарини 11 тага етказиб олган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. «Реал» (16) 4-ўринга тушиб кетди.

Мусобақа пешқадами «Реал Сосьедад» ушбу турда «Гранада»ни меҳмон қилди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. «Вильярреал» эса сафарда «Хетафе»ни таслим этди.

«Валенсия» — «Реал Мадрид» 4:1
Голлар:
0:1 – 23 Бензема, 1:1 – 35, пенальти Солер, 2:1 – 43, автогол Варан, 3:1 – 54, пенальти Солер, 4:1 – 63, пенальти Солер.

«Валенсия»: Domeнек, Гилямон, Гайя, Габриэль Паулиста, Васс, Солер, Черишев (Тони Лато, 77), Муса (Жейсон, 87), Рачич, Ли Кан Ин (Гамейро, 81), Макси Гомес (Собрино, 87).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Варан, Марсело, Васкес, Иско (Йович, 83), Модрич, Асенсио (Родриго, 64), Вальверде (Кроос, 76), Винисиус Жуниор (Эдегор, 64), Бензема (Мариано Диас, 76).

Огоҳлантиришлар: Солер (41), Марсело (52), Рамос (62), Гилямон (84), Domeнек (86).

«Хетафе» — «Вильярреал» 1:3
Голлар:
0:1 – 11 Пако Алькасер, 1:1 – 16 Арамбарри, 1:2 – 17 Тригерос, 1:3 – 62 Херар Морено.

«Реал Сосьедад» — «Гранада» 2:0
Голлар:
1:0 – 22 Монреаль, 2:0 – 27, пенальти Ойарсабаль.

«Вальядолид» — «Атлетик» 2:1
Голлар:
1:0 – 19, пенальти Орельяна, 2:0 – 48 Маркос Андре, 2:1 – 86, пенальти Уильямс.

«Леванте» — «Алавес» 1:1
Голлар:
0:1 – 4 Лукас Перес, 1:1 – 51 Моралес.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 0
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар