«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:43
ЎЗO‘Z

Марко Станоевич: “АГМКга деярли имконият қолдирмадик”

23 окт, 07:35 1 914 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марко Станоевич: “АГМКга деярли имконият қолдирмадик” Фото: championat.asia
Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган “Насаф” – АГМК учрашуви шиддатларга ва курашларга бой тарзда ўтди.
Марказий мақомни олган ушбу учрашувда Марко Станоевич ва Ойбек Бозоровнинг голлари “Насаф”га муҳим бўлган ғалабани тақдим қилди. Мазкур баҳсдан сўнг меҳмонлар дарвозасига урилган биринчи гол муаллифи сербиялик Марко Станоевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало ғалаба билан табриклаймиз. Дарҳақиқат, АГМК дарвозасига урган голингиз ажойиб чиқди. Келинг дастлаб ўйин ҳақидаги фикр ва таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Кучли рақиблар билан ўйинлар доимо қизиқарли кечади. Жамоамиз кеча яхши ўйин намойиш этди ва рақибга деярли имконият қолдирмади. Бизда гол уриш учун яна бир нечта қулай вазиятлар юзага келди. Лекин, бу ҳозир муҳим эмас. Энг асосийси биз чиройли ўйин кўрсатдик ва муҳим бўлган уч очкога эга чиқдик.

- “Бухоро” билан кечган қийин учрашувдан сўнг тикланиш жараёни қандай кечди? Чунки, жамоа кўп куч йўқотган эди...
- “Бухоро”га қарши баҳсда биз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўғриси, биз учун бу ўйин осон ўтмаганди. Лекин, олдимизда турган ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бу бизга янада кўпроқ ишлашимизга ва хатоларимиз устида меҳнат қилишмизга имкон берди. АГМК билан учрашувга жуда ҳам жиддий ҳозирлик олиб бордик.

- Биринчи даврада Олмалиқда кечган ўйин ва кечаги учрашув ўртасида қандай фарқни кўрдингиз? Биринчи даврада ҳам АГМКга ажойиб гол урган эдингиз ва буни кеча ҳам такрорлашни уддасидан чиқдингиз...
- Иккита беллашув ҳам қизиқарли ўтди дея оламан. Биз учун натижа ва чиройли ўйин муҳим ҳисобланарди. Бизнинг бунинг устида янада кўпроқ ишлашимиз лозим.

- Эндиликда “Насаф” жамоаси олдида иккинчи ўринни қўлга киритиш учун ажойиб имконият юзага келди. Лекин, кейинги ўйинлар бунданда қийин бўлиши табиий. Шунингдек, сўнгги тўрт тур марказлашган ҳолатда ўтиши айтилмоқда...
- Олдинда қийин тўқнашувлар кутмоқда. Биз ҳозирда навбатдаги учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Жамоамиз учун ҳар бир баҳс муҳим ва кераклидир.

- Олмалиқликлар дарвозасига жаримадан урган голингизни кимга бағишладингиз?
- Мен ҳар доим голларимни оиламга бағишлаганман. Кеча ҳам урган голимни оиламга бағишладим.

- АГМК жамоаси деярли барча учрашувларда иккинчи бўлим ва сўнгги дақиқалардаги фаоллик ҳисобига ғалаба ёки дуранг натижани қайд этиб келаётган эди. Мураббий бу борада қандай кўрсатмалар берди?
- Биз охирги дақиқага қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Шу боис рақиб ўз ўйинини кўрсатишга қийналди. Юқорида айтганимдек бу ўйинга ҳар доимгидан ҳам жиддийроқ тайёргарлик кўрдик. Мураббий керакли кўрсатмаларни берди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 93
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар