«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:39
ЎЗO‘Z

“Женоа” мухлислари талаби: Шомуродов бошланғич таркибда ўйнасин!

18 окт, 20:29 3 741 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” мухлислари талаби: Шомуродов бошланғич таркибда ўйнасин! Генуя шаҳрига жойлашиб олган Элдор Шомуродов “Женоа” таркибида А Серия ўйинларига тайёргарлик кўряпти. Жамоанинг коронавирусга чалинган ўйинчилари касалликдан тузалиб, бирин-кетин сафга қайтмоқда ва машғулотларда жисмоний тайёргарлигини оширишга эътибор қаратяпти.

Пандемия туфайли А Сериянинг “Торино”га қарши учинчи тур учрашувини ўтказиб юборган генуяликлар қисқа танаффусдан сўнг, навбатдаги баҳсда 19 октябрь куни сафарда “Верона”га қарши майдонга тушади. Вероналиклар ҳам Элдор Шомуродовга харидор бўлган эди.

“Женоа” мухлислари ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродов ҳақидаги постлари орқали бу трансферга ўз муносабатини билдиряпти.
Элдор Шомуродов мухлислари эътиборига италиялик мухлисларинг фикрларини ҳавола қилишда давом этамиз.

Emilio Cavalera:
Қани Элдор! Формангни тикла, сен бизга жуда кераксан!

Thiago Anna Maria:
Шомуродов А Сериядаги ўйини орқали Ўзбекистон ва ўзбек футболини яхши томондан танитади. Мен илгари бу мамлакатдан кучли ўйинчилар чиққанини билмасдим. Шомуродов Колумб сингари йўл очувчи бўлади.

Emilia Calina:
2000 йиллар ўрталарида биз В Серияда иштирок этардик ва таркибимизда Илёс Зейтуллаев ўйнаган. Жамоамизда узоқ қолмаган ва кўпчилик уни унутиб юборган бўлиши мумкин. Уни Италиядаги биринчи ўзбек футболчиси, дейиш мумкин. “Ювентус” академиясидан чиққан Зейтуллаев Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепарди.

Giacomo Pirani:
“Верона” билан беллашувда ҳеч бўлмаса, захирадан ўйинга қўшилишига умид қиламан. Йўқса, ҳужумимиз заифлиги билиниб қолади.

Fausto Toso:
Шомуродов кейинги пайтда ўз жамоасида гол ура олмаётган эди. Лекин ҳозир бизнинг таркибимиз чекланган ва у майдонга тушиши керак.

Micaela Mazzoleni:
Коронавирус билан оғриганлар кўплиги учун бор имкониятни ишга солиш керак. Янги ўйинчиларга ҳам имконият бериш даркор. Шомуродов асосий таркибда дебют қилишини истайман.

Davide Piras:
Менимча, ҳужумда Пандев ва Скамакка ўйнайди ва захирадан майдонга тушадиган биринчи номзод бу Шомуродов. У жамоа билан энди машғулот ўтказяпти. Мослашиб олишига вақт керак.

Pippo Rossini:
Шомуродовни бошланғич таркибга қўйинглар! Рақибга нисбатан ҳужум чизиғимиз заиф бўлиб қолмасин!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 65
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 48
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 228
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар