«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

Шомуродов трансферидан норози мухлислар нуфузли газетага арз қилди

09 окт, 23:43 5 824 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродов трансферидан норози мухлислар нуфузли газетага арз қилди Россия премьер-лигасининг энг кучли ҳужумчиларидан ҳисобланган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатига кўчиб ўтгани ҳамон мухлису мутахассислар орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Айниқса, “Ростов” жамоасининг айрим ашаддий мухлислари клуб раҳбарияти асосий ҳужумчи Элдор Шомуродовни “Женоа”га трансфер қилинганидан норози бўлмоқда. Хусусан, С.Михайленко деган ростовлик фуқароо, мухлислар номидан Россиянинг энг машҳур “Аргументы и факты” нашрига мурожаат қилиб, бу трансфер бўйича изоҳ сўраган.

Нега “Ростов” Элдор Шомуродовни трансфер қилди, жамоамиз яхши ўйнай олмаётган бир пайтда етакчи футболчини қўйиб юбориш ғалати эмасми?”, - деган саволни ўртага қўйди.

“АиФ” раҳбарияти клуб билан боғланиб, бу саволга қуйидагича жавоб берди:
Ҳақиқатан “Ростов” футбол клуби Генуянинг “Женоа” жамоаси таклифини қабул қилиб, 25 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияга қўйиб юборди. Трансфер суммаси бонуслар билан 9 миллион еврони ташкил қилди. Ростовликлар ҳужумчининг кейинги трансферидан яна 15 фоиз улуш олади.

Шомуродовнинг трансферини амалга оширишда молиявий манфаатдан ташқари, ҳужумчининг мақсади ҳам муҳим аҳамият касб этди. Элдорнинг ўзи бир неча маротаба Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш истагини билдирган эди. “Женоа” эса, Италиянинг энг қадимги ва номдор клубларидан бири
”.

Элдор Шомуродов “Женоа” билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Унинг йиллик маоши 1 миллион евро бўлиши айтилмоқда. Ўзбекистонлик ҳужумчи А Серия жамоасида ҳали ҳеч ким олмаган 61-рақамда тўп тепадиган бўлди.

Шомуродов янги жамоасида 3 октябрь куни дебют қилиши кутилган эди. Лекин “Торино”га қарши ўйин олдидан жамоа асосий таркиб ўйинчилари орасида коронавирус тарқалгани учун бу учрашув 4 ноябрга кўчирилди. “Женоа”нинг 17 нафар футболчисида инфекция аниқланди ва барча машғулотлар ҳам қолдирилди.

Вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида Элдор Шомуродов Тошкентга келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига қўшилди. Эрон терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида ҳужумчимиз меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Бу Элдор учун мамлакатимиз бош жамоаси таркибидаги 44-учрашувдаги 21-гол сифатида қайд этилди.

Элдор Шомуродов 12 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан сафарда бўладиган ўртоқлик ўйинида иштирок эта олмайди. У Италияга жўнаб кетади ва эътиборини "Женоа" билан тайёргарликка қаратади. Биз эса, Шомуродов тўпурарлик маҳоратини олис Италияда ҳам давом эттиришига ишонамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 17
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 90
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 297
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 196
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар