«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:37
ЎЗO‘Z

Шомуродовнинг агенти: «Элдорда Осиёдан кўплаб фойдали таклифлар бор эди, бироқ у бошиданоқ Европага интилганди»

05 окт, 12:10 2 637 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродовнинг агенти: «Элдорда Осиёдан кўплаб фойдали таклифлар бор эди, бироқ у бошиданоқ Европага интилганди» Фото: ЎФА
«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қиладиган ПроСпорц Management компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов ўзбекистонлик футболчининг А Серия клуби сафига ўтганини шарҳлаб ўтди.

- 2017 йилда Элдор билан ҳамкорликни бошладик ва ўша вақтдаёқ бу йигит айнан Европа учун эканини билардик. Унинг кучли томонлари дарҳол кўринганди. У бизга вазифа қўйганди — Европага кетиш. Биз бу режани иккига бўлишга қарор қилдик: аввалига у ўзини Россияда кўрсатиши, кейин эса Европага йўл олиши керак эди. Унда ҳаммаси ўхшади.

Яна бир гап: Осиёдаги фойдали таклифларга қарамай Элдор Европа вариантини танлади. У Осиёда катта номга эга, Элдор исталган вақтда Қатар, Саудия Арабистони ёки Хитой клубига йўл олиши мумкин эди. Бироқ йигит бор вужуди билан Европага интилди ва бу нарса рўй берди
, - дейди футбол агенти Қаҳҳор Мўминов.

Италиянинг «Женоа» клуби Шомуродов билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Хабарларга кўра, генуяликлар Шомуродов трансфери учун 7,5 миллион евро сарфлаган. Унинг янги жамоасидаги маоши эса йилига 1 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Бунёдкор» ва «Ростов» сафида ҳаракат қилган. Элдор ростовликлар жамоасида 2017 йилдан бери тўп тепиб келарди. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар