«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Жалолиддин Машарипов: Мураббийлар рақибларни алдашим кераклигини айтишади

24 сен, 11:27 2 408 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жалолиддин Машарипов: Мураббийлар рақибларни алдашим кераклигини айтишади Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" қарама-қаршилигида Тошкент клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдаги ягона гол муаллифи Жалолиддин Машарипов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда, "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.

"Ўз имкониятимнинг 70 фоизи даражасида ўйнадим, деб ҳисоблайман. Бу турнирда анча қийинроқ беллашувларни ҳам ўтказганмиз. Аввалги уч учрашувда юта олмаганимиз сабабли, бугун ютишимиз керак эди. Вазиятлардан фойдаланишда бу бироз халал берди. "Ал Ҳилол" ҳақида умуман ўйламадик. Йигитлар билан гаплашиб, бор кучимизни бериш ҳақида бир-биримизга айтгандик. Гуруҳда яхши ўйин кўрсата олдик. Мусобақада узоқроққа етиб боришни истаймиз.

Ҳар ўйиндан сўнг, жамоада йигитлар билан баҳсни таҳлил қилиб чиқамиз. Қандай ўйнадик, хатолар, яхши жиҳатлар хусусида суҳбатлашамиз. Чемпионлар лигасида жуда кўп вазиятлар бўлмайди, бунда 2, 3 имкониятдан гол уриб кетиш керак. Биз камчиликларимизга барҳам бериш устида ишлаймиз. Ўзимга келсак, 2, 3 нафар рақиб жуда яқин ўйнамоқда. Мураббийлар менга имкон бўлиши билан рақибларни алдашга ҳаракат қилишим ҳақида айтишади, албатта. Навбатдаги беллашувларда янада кўпроқ уриниб, жамоага фойда келтиришга уринаман
", - деди Машарипов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 463
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 0
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 0
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 0
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 0
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 463
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 135
  • Бўлимлар