«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:25
ЎЗO‘Z

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"

22 сен, 21:32 2 161 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан" Фото: championat.asia
ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида форслар устози Муҳаммад Навази ва футболчи Ҳуссайин Меҳрабан иштирок этишди.

"Ҳар бир ўйин алоҳида тарих. "Пахтакор"га қарши баҳс қийин бўлади. Сабаби "Пахтакор" қитъа мусобақаларида иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга. Мен рақибнинг 3та ўйинини томоша қилдим. Рақибни жуда яхши ўргандик. Тиғиз тақвимда кўп ўйин ўтказиш барча учун оғир. Аммо Эронга ғалаба билан қайтишни истаймиз ва сўнгги баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ҳозирги қийин вазиятда майдонга тушиб ўйнаётган футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Барчага соғлиқ тилайман, - дейди Муҳаммад Навази.

Эртага қийин ўйин бўлади. Биз учта ўйин ўтказдик, икки марта "Шабаб Ал Аҳли" билан, бир марта "Ал Ҳилол" билан. Ўйлашимча эртага энг кучли рақиб билан ўйнаймиз. Сабаби "Ал Ҳилол" вирус туфайли анча кучсизланиб қолди ва етакчиларсиз ўйнади. Ҳа, гуруҳдан чиқа олмаслигимиз аниқ, аммо бу ерда тасодифан келиб қолмаганимизни исботлашни истаймиз", - дейди Ҳуссайин Меҳрабан.

- Эртага Осиёнинг топ клубларидан бирига қарши ўйнайсиз. Натижа сизлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини тушунамиз, эртанги баҳсдан футболчилар қандай мақсад билан майдонга тушишади?
- "Пахтакор" жуда кучли клуб. Жуда тартибли ва яхши жамоа. Бу клубни ҳурмат қиламан. Тенг кучли иккита таркибга ва машҳур мураббийга эга. Бу жамоанинг ОЧЛдаги сўнгги натижалари барчасини айтиб турибди. Ҳар бир ўйин биз учун тажриба. Бу биз учун ОЧЛдаги биринчи мавсум.

- Ўтган турда етакчиларсиз ва захирасиз қолган "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда дуранг ўйнадинглар. Бунчалик кучсиз ўйиннинг сабаби нимада?
- Ўтган сафар ҳам айтгандим. Биз қолганлар билан таққослаганда бой клуб эмасмиз. Катта пуллар эвазига кучли легионерларни олиб кела олмаймиз. Тўғри "Шабаб" билан иккита ўйинда ютқаздик, аммо ўйин борасида ёмон ўйнамагандик. "Ал Ҳилол" чемпион ва ҳозирги вазиятга қарамай кучли клуб. Умид қиламанки эртага ўз ўйинимизни намойиш этамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар