«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги"

20 сен, 09:35 2 333 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги" Бугун 20 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 5-турга старт берилади. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши беллашади. Бугун ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббий Жерар Сарагосага яқиндагина "Ал Ҳилол"дан келиб қўшилган бразилиялик легионер Карлос Эдуардо ҳамроҳлик қилди.

Жерар Сарагоса: "Биз эртага етакчи мураббий ва яхши ўйинчиларга эга кучли ва тажовузкор жамоага қарши тўқнаш келамиз. Бу финалга хос ўйин бўлади. Қайсидир маънода ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги, чунки ғалаба гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни оширади. Биз жамоани рақибни мағлуб этса бўладиган ўйинга тайёрладик".

- Биздан талаб қилинадиган нарсага эришиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Бизда кўрсатмаларни майдонда бажара оладиган тажрибали етакчи ўйинчилар бор ва биз доим улардан энг яхшисини кутамиз.

- Ўйлашимча, бу олдинги икки ўйиндан жуда катта фарқ қилмайди. "Пахтакор" даража бўйича Эрон клуби ("Шаҳр Ходро")дан кучли. Мақсадимизга етиш учун барча йўналишларда кучли бўлишга умид қиламиз. Ўйинимизни янада кучайтиришга ёрдам берадиган баъзи ўзгаришларга қўл урамиз.

Карлос Эдуардо: "Қийин қарама-қаршилик бўлади, чунки кучли рақиб билан ўйнаймиз. Биз буни финал ўйини деб ҳисоблаймиз, шу сабаб унга яхши тайёрландик. Бу ҳаёт эмас, "ўлим" баҳси. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини ошириш учун ғалаба қозонишимиз шарт".

- Жамоадаги шерикларим билан ҳамкорлик сабаб тез киришиб кетдим. Ўйин услубим олдинги жамоам ("Ал Ҳилол")дагидан бироз фарқ қилиши мумкин. Жисмоний тайёргарлигимни тиклаш ва кейинги икки ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп ишладим.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси эртага маҳаллий вақт билан 21:00 (тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 1
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 0
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 0
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Бўлимлар