«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 16:47
ЎЗO‘Z

“Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

20 сен, 09:05 2 222 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин “Ал-Ҳилол” ОЧЛ 5-тури доирасида “Шаҳр Ходро”га қарши бугун ўйнаши керак. Бироқ, саудияликлар топширган охирги тест натижаларига кўра, жамоада коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди.

Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси инфекцияни юқтириб олган. Улардан уч нафари футболчи, қолганлари эса клуб раҳбарияти вакиллари. Шу сабаб, “Ал-Ҳилол” бўлажак баҳсни қолдиришни сўраб ОФКга мурожаат қилди. Бироқ, мусобақа протоколига кўра, бу мумкин эмас ва саудияликлар мусобақани ё давом эттириши ё бўлмаса ўз иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келади.

Шу каби ҳолат “Ал-Ваҳда” (БАА) билан юз берган ва уларнинг мусобақани қайд этган натижалари нолга тенглаштирилганди.

Бугун “Ал-Ҳилол” таркибига ёшлар жамоасидан 2 ўйинчи ва 1 дарвозабон келиши керак эди. Бизга маълум бўлишича, ҳозирда саудияликлар таркибида 13 футболчи соғлом ҳамда уларнинг 2 нафари захирада дарвозабони.

Агар “Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунлайдиган бўлса, у ҳолда “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича бўлади:

1. "Пахтакор" – 6 очко
2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 6 очко
3. “Шахр Ходро” – 0

Унга кўра, кейинги босқичга “Пахтакор” 1-ўрин билан иккинчи йўлланмага эса “Шабаб Ал-Аҳли” эга чиқади.

Сўнгги маълумотларга қараганда “Ал-Ҳилол”нинг етакчи футболчиси Бафетимби Гомисда COVID-19 аниқланган. Аввалроқ, Себастьян Жовинко ва Салим Ал Давсарининг таҳлиллари ҳам ижобий натижа бергани ҳақда хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳр Ходро” - “Ал-Ҳилол” баҳси Тошкент вақти билан бугун 20:00 га белгиланган. Мазкур гуруҳдан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви эса 23:00 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 323
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 168
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 124
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 98
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 126
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 92
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 217
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар