«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:47
ЎЗO‘Z

Поветкин Уайтни нокаутга учратди. У энди Тайсоном Фьюри билан жанг қилиши мумкин

23 авг, 09:50 2 443 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Поветкин Уайтни нокаутга учратди. У энди Тайсоном Фьюри билан жанг қилиши мумкин 22 август куни Брентвудда (Буюк Британия) профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. «Жангчилар боғи»даги ушбу оқшомдаги асосий жангда россиялик Александр Поветкин ва британиялик Диллиан Уайт тўқнашди. WBC бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони ва WBC Diamond камари тикилган ушбу жанг 40 ёшли россиялик боксчи ғалабаси билан якунланди.

Поветкин тўртинчи раунд давомида икки марта нокдаун ҳолатига тушди, аммо у бешинчи раундда апперкот зарбаси билан рақибни нокаутга учратди.

Александр Поветкин учун бу 2020 йилдаги илк жанг эди. У сўнгги марта 2019 йил декабрида рингга кўтарилган, Саудия Арабистонидаги бокс кечасида Майкл Ҳантерга қарши жанг дуранг натижа билан тугаганди. Ўша турнирда Диллиан Уайт ҳам иштирок этиб, Мариуш Вахни мағлуб этганди. Россиялик боксчи шу вақтгача профессионал боксда 39 жанг ўтказиб, 36 ғалабага (25таси — нокаут билан) эришган, икки бор мағлуб бўлган ва бир жанг дуранг билан тугаган.

HOLY SHIT POVETKIN JUST DID THAT pic.twitter.com/cauFrB0nbL

— DAZN USA (@DAZN_USA) August 22, 2020

Поветкин энди Тайсон Фьюри эгалик қиладиган WBC камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Айни вақтда 32 ёшда бўлган Фьюри ҳисобида профессионал боксда 30 ғалаба (шундан 21таси нокаут билан) ва бир дуранг бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар