«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:28
ЎЗO‘Z

Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш «рецепти»ни маълум қилди

05 авг, 09:37 2 049 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш «рецепти»ни маълум қилди Фото: Getty Images
«Эвертон» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигаси рестартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун нима керак?
— Ўйланмаган ҳаракатлар, омад ва жасорат. 2003 йилда («Милан» билан — изоҳ «Дарё») биз чорак финалда «Аякс»га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда гол уриб, ўйинни ютганмиз. Шунингдек, «Интер» билан иккита дуранг бўлганди: 0:0 ва 1:1. Жозеф Конрад айтганидек, агар инсон омадга ишонмаса, демак унинг ҳаётий тажрибаси бой эмас.

— Ва, Пеп Гвардиола айтганидек, Еврокубокларда ҳимояланган жамоа мағлуб бўлади.
— Сиз буни ўйлаб топдингиз, у ҳеч қачон бундай демаган. Агар жамоа рақибидан кучсиз бўлса, ҳимояланишга тўғри келади. Пепда эса ҳеч қачон бунақаси бўлмаган.

Футболда фақат бир йўл орқали доимо ғалабага эришиб бўлмайди. Албатта, тўп қандай ҳаракат қилишини олдиндан билиб бўлмайди.

— «Ювентус» учун Чемпионлар Лигаси мияга ўрнашиб қолган фикр бўлиб қолди. Улар ғалаба қозона оладими?
— Нафақат мияга ўрнашиб қолган фикр, балки жуда кучли мотивация ҳам. Булар ажратиб бўлмас нарсалар. Клуб Чемпионлар Лигасига жиддий қарамоқда. Ўйлашимча, жамоа финалга қадар етиб кела олса, ўзининг максимум кучини кўрсатган бўлади. Қолгани эса худонинг қўлида.

«Саккиз финалчи» тизимида ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги уларнинг устунлигига айланиши мумкин. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади. Бир эмас, бир нечта финал кўрамиз, — дейди Анчелотти.

Италиялик мутахассис мураббий сифатида уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан: икки бор «Милан» (2002/03 ва 2006/07 йилги мавсум) ҳамда бир бор «Реал» (2013/14) билан. Ундан ташқари Карло футболчи сифатида «Милан» билан икки бор (1988/89, 1989/90) Чемпионлар Кубогида зафар қучган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 118
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар