«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади!

04 авг, 12:23 2 899 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади! Остон Ўрунов фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Кечадан ўзбекистонлик легионер Москвада “Спартак” жамоасида тиббий кўрикдан ўта бошлаган. Шу икки кун ичида кўрик тугаши билан ҳамюртимиз ва “Спартак” ўртасида шартнома имзоланади.

Россиянинг sportsdaily.ru, soccer.ru каби қатор нуфузли сайтлари тарқатаётган маълумотларга кўра, Остон Ўрунов “Спартак” билан шартнома имзолаши билан Бундеслиганинг номи сир тутилаётган клубига трансфер қилинади. Бу келишувнинг суммаси 5 миллион евро бўлади.

Бу трансферларнинг бошида Ўруновни Тошкентнинг “Локомотив”идан 200 минг евро эвазига “Уфа”га олиб кетган Шамиль Газизов турибди. Футболчимиз талаш бўлаётган айни вақтда бу мутахассис унга Европадан 5-6 миллионлик аниқ таклиф борлигини айтган эди. Демак, бу таклиф унинг ўзини қўлида бўлган. Шамиль Газизовнинг кутилмаганда “Спартак”дан бош директор бўлиш таклифини олгани ва охир-оқибат уни қабул қилгани Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси трансферини бироз мураккаб схемада амалга оширилишига сабаб бўлгани ойдинлашмоқда.

Унга кўра, Шамиль Газизов Ўруновни ўзининг собиқ клубидан янги жамоасига трансфер қилиб, дарров учинчи клубга ўтказиб юборади. Бундан ҳар икки клуб фойда кўради. Одатда, бундай трансфер усули ФИФА томонидан таъқиқланган. Лекин коронавирус пандемияси туфайли Халқаро футбол федерацияси вақтинчалик қоида киритиб, унга биноан футболчи бир вақтда учта клубни алмаштиришига рухсат берилади.

“Спартак” Остон Ўрунов учун 2 миллион евро тўлаши айтилмоқда. Ҳамюртимизнинг маоши йилига 600 минг евро қилиб белгиланган. Немис клуби берадиган беш миллион евродан 20 фоизи келишув бўйича “Уфа”га тегади. Демак, бошқирдистонликлар Ўрунов трансферидан жами 3 миллион евро ишлаб олади. Бир миллион евро солиқ, агентлар комиссияси ва бошқа харажатларга кетади. “Спартак” эса 2 миллион сарфлаган футболчисини бир кунда 3 миллион еврога сотади.

Остон Ўрунов трансферини таҳлил қилаётган мутахассислар яна бир вариантни илгари сурмоқда. Унга кўра, 19 ёшли ўзбек футболчининг истеъдоди ва салоҳиятига қаттиқ ишонаётган Шамиль Газизов уни “Спартак”да ўйнатиш орқали, нархини янада ошириб, келаси мавсум якунида янада қимматроқ нархга трансфер қилиши ҳам мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам “Спартак” моддий томондан ютади.

Хуллас, ўзбек футболчисининг бундан кейинги фаолияти ҳам қизиқ ва кутилмаган воқеаларга бой бўладиган кўринади. Биз эса вазиятлар ривожини кузатиб борамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 118
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Бўлимлар