«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:33
ЎЗO‘Z

Ҳэмилтон учта ғилдиракда финишни кесиб ўтиб, Формула-1 пойгасида ғалаба қозонди

02 авг, 21:10 2 046 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳэмилтон учта ғилдиракда финишни кесиб ўтиб, Формула-1 пойгасида ғалаба қозонди Пойга якунига оз қолганида «Мерседес» аъзолари Льюис Ҳэмилтон билан Валттери Боттас катта устунликда биринчи ва иккинчи ўринда бораётган эди.

Финишга 3та давра қолганида Валттери Боттас бошқараётган болиднинг ғилдираги баллони ёрилиб кетди. Натижада у «пит-стоп»га етиб бориб, янги баллон ўрнатилгунча жуда кўп вақт йўқотиб, иккинчи ўриндан 11-ўринга тушиб қолди.

Қизиғи шундаки, сўнгги даврада Льюис Ҳэмилтон болидининг ҳам ғилдираги баллони ёрилиб кетди. Бироқ, у иккинчи ўринда бораётган Макс Ферстаппендан жуда катта фарқ билан олдинда бўлгани туфайли, учта ғилдиракда финишгача етиб бориб, пойгада ғалаба қозонди.

«Ред Булл» аъзоси Ферстаппен иккинчи, «Феррари» пойгачиси Шарль Леклер учинчи бўлди.

Формула-1 пойгаси 2020 мавсумининг шахсий чемпионатида Льюис Ҳэмилтон 88 очко билан биринчи, Валттери Боттас 58 очко билан иккинчи, Макс Ферстаппен 52 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Конструкторлар чемпионатида «Мерседес» 146 очко билан катта устунликда пешқадамлик қилмоқда. «Ред Булл» ҳисобида 78 очко, «Макларен» ҳисобида 51 очко бор.

Буюк Британия Гран-приси
Сильверстоун
2 август
Пойга
1. Льюис Ҳэмилтон («Мерседес»)
2. Макс Ферстаппен («Ред Булл»)
3. Шарль Леклер («Феррари»)
4. Даниэль Риккардо («Рено»)
5. Ландо Норрис («Макларен»)
6. Эстебан Окон («Рено»)
7. Пьер Гасли («Альфа Таури»)
8. Алекс Албон («Ред Булл»)
9. Ланс Стролл («Рейсинг Пойнт»)
10. Себастьян Феттель («Феррари»)
11. Валттери Боттас («Мерседес»)
12. Антонио Жовинацци («Альфа Ромео»)
13. Жорж Расселл («Уильямс»)
14. Карлос Сайнс («Макларен»)
15. Николя Латифи («Уильямс»)
16. Ромен Грожан («Хаас»)
17. Кими Райкконен («Альфа Ромео»)
Авария туфайли чиқиб кетганлар:
18. Даниил Квят («Альфа Таури»)
19. Кевин Магнуссен («Хаас»)
20. Нико Ҳюлькенберг («Рейсинг Пойнт»)




Мавзуга оид янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 190
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар