«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:36
ЎЗO‘Z

«Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москва клубига ўтди

29 июл, 21:50 3 049 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москва клубига ўтди Москванинг «Локомотив» клуби 18 ёшли яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан 5 йиллик шартномани имзолади. Футболчи янги жамоаси таркибида 23-рақамда тўп тепадиган бўлди.

«Албатта «Локомотив» ҳақида кўп маълумотга эгаман. Клубга ўтмасимдан олдин унинг тарихини ўргандим, чемпион бўлгани ҳақидаги фильмни томоша қилдим, жамоадаги футболчилар ҳақида ҳам биламан.

Алексей Миранчук билан танишиб олмоқчиман, биз бир хил услубда ўйнаймиз ва ўзим ҳам чапақайман. Бироз ҳаяжондаман, аммо бу яхши, чунки масъулиятни ҳис қиляпман. Ўйин бошланганда эса ҳаяжон ортда қолади
», - деб футболчи сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Жасур Жалолиддинов 2002 йилда туғилган, «Бунёдкор» академиясининг тарбияланувчиси. Асосий жамоа таркибида 16 ёшу 80 кунликда дебют қилиб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг ёш дебютант бўлган. «Бунёдкор» таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Марказий ва ҳужумкор яримҳимоячи, чап ва ўнг қанот ҳужумчиси, шунингдек марказий ҳужумчи нуқталарида ўйнаган. 2020 йил 23 февраль куни Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Беларусга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган.

2019 йилда The Guardian нашри Жалолиддиновни «Дунё футболининг 60 нафар ёш иқтидорлари» рўйхатига киритган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 58
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 1
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 160
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 182
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 121
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 432
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 107
  • Бўлимлар