«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:05
ЎЗO‘Z

«Уфа» Остон Ўруновни сотишга қарор қилди. Унга Самвел Бабаян бошқараётган клуб ҳам даъвогар

21 июл, 23:46 2 888 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Уфа» Остон Ўруновни сотишга қарор қилди. Унга Самвел Бабаян бошқараётган клуб ҳам даъвогар Фото: «Уфа»
Россиянинг «Уфа» клуби мавсум якунида бир нечта етакчи футболчисини трансферга қўяди. Бу ҳақда клуб директорлар кенгаши вакили Ростислав Мурзагулов маълум қилди.

«Шак-шубҳасиз, бу йили 3—4 нафар футболчини сотамиз, чунки йил осон бўлмади ва биз бюджет учун ажратилган пулдан кўпроқ сарфлаб юбордик. Ҳомийлардан қўшимча маблағ сўрашга ҳаққимиз йўқ», — дейди Мурзагулов.

Еврофутбол'нинг хабар қилишича, клуб ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни сотиб юбориши мумкин. «Уфа» Ўрунов ва Даниил Фомин трансферидан 8 миллион евро ишлаб олмоқчи. Россиялик журналист Вячеслав Короткиннинг хабарига кўра, Ўрунов 400—500 минг евро эвазига Москванинг «Спартак» жамоасига ўтиши мумкин.

«Шу билан бирга Ўрунов учун Россиянинг яна бир қатор клублари кураш олиб бормоқда. «Рубин» ва ЦСКА — улар қаторида. Уларнинг таклиф қилаётган пули «Спартак»никидан бир неча баробар кўп, бироқ тушунарли сабабларга кўра «Спартак» курашда етакчи», — дейди журналист.

Ўрунов учун яна бир номзод Хитойнинг «Чанчун Ятай» клуби бўлиб турибди. Самвел Бабаян қўл остидаги жамоа Хитой Суперлигасига чиқиш учун курашмоқда. Таъкидланишича, айнан Бабаян бир вақтлар Остонни «Уфа»га тавсия қилган. «Чанчун Ятай» олий дивизионга чиқадиган бўлса, клуб Ўрунов трансферига 5 миллион евродан ошиқ маблағ сарфлаши мумкин.

«Уфа» Остон Ўруновни шу йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар