«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:59
ЎЗO‘Z

"Пахтакор" - АГМК учрашуви келишилган эдими?

16 июл, 17:30 2 807 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Пахтакор" - АГМК учрашуви келишилган эдими? Coca Cola Суперлигасининг 9-турида "Пахтакор" ўз майдонида АГМКни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, 2 дақиқа ичида 2 та гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйин эса 2:2 ҳисобида якунланди.

Кейинчалик ушбу учрашув мухлислар ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўла бошлади. Улар орасида ушбу беллашув келишилган, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Бу борада Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- "Пахтакор" — АГМК ўйини ҳақида турли хил фикрлар билдирилди. Мен учрашувни келишилган, деб ўйламайман. Биринчидан, бунга етарли даражада асосим йўқ. Иккинчидан, учрашувни бошидан охиригача кузатиб бордим. Учинчидан, ҳисоб 2:2 бўлганида ҳам "Пахтакор" ҳужум қилишда давом этди ва фақатгина дарвозабон сабаб АГМК дурангни сақлаб қолди.

Келишилган ўйин учун ўзини кўрсатиш ниятида бўлган 19 ёшли футболчининг майдонга туширилиши даргумон. Ўша футболчи голли узатма берди. Яна битта вазиятда гол уриши мумкин эди, тушунишимча, шошиб қолди. Кўп ҳолларда учрашувни тўлиқ кузатмаган одамлар учрашувни келишилган, деб айтишгандек туюлди. Бу уларнинг шубҳаси, асос ҳам бўлса, уни бизга тақдим этишларини сўраймиз.

Бир вақтлар АГМК ёки "Металлург" ўйинлари масаласида ҳаммамизда шубҳалар бўлган. Сўнгги икки йилда улар иштирокидаги ўйинларни ҳам алоҳида кўришингиз мумкин. Дуранглар, жанжаллар, Қосимовни қизил карточка олишгача олиб борадиган асаббузарликлар ва ҳоказо.

Кеча "Арсенал" — "Ливерпуль" ўйинини ким кўрди? Агар шундай учрашув бизда бўлса, биз Ван Дейк ва Алиссоннинг кўзини аниқки очирмасдик. Аслида эса юлдузлар ҳам хато қилиб туради. "Ливерпуль" чемпионликни нақд қилиб қўймаганида, катта эҳтимол билан улар бундай хато қилишмасди, деган фикрим бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 67
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 133
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар