«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ"

15 июл, 00:06 2 525 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ" Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
"Ҳис-ҳаяжонларга тўла, асабларни таранг қиладиган оғир ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев ажойиб тезкор ва агрессив жамоа тузган. Ўзбекистонда бунчалик тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ. "Насаф" қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Уларни ўйинини ўрганиб чиқиб бугун иккита ҳужумчи билан эмас, битта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Қайсидир вазиятларда бу ўзини оқлади. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Икки бор ҳисобда орқада бораётиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Афсуски, охирги дақиқада ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов вазиятни қўлдан чиқарди. Умуман олганда тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлди.

Бамба ўтган АГМК билан ўйинда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтирган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Айрим вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди. Натижада "Насаф"ни қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Иккинчи бўлимда режамиз бўйича 15 дақиқалардан кейин Музаффаровни туширмоқчи эдик. Дуранг бўлиб турган вазиятда иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлагандик.

Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаласига имконият тақдим қиляпмиз. Уларни имконияти тенг. Иккала дарвозабонга ўйин амалиёти беришга қарор қиляпмиз.

Иван Йосович машғулотларда жароҳат олди. Шунинг учун унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Ойбек Рустамовни ҳимояга қўйдик. У ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Марказий ҳимоя позициясида муаммо йўқ бизда. Акбаров, Ҳолмуҳаммедов, Ёқубовлар марказий ҳимояда ўйнай олади.

Таркибимизда Раевац, Йосович каби гавдали футболчиларимиз бор. Шунингдек, жарима зарбалаларини мукаммал амалга оширадиган ижрочиларимиз етарли. Бобур Акбаров "Бунёдкор" билан ўйинда автагол урганди. Бугун мана голлари билан мухлислар олдида юзини ёруғ қилди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 2
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 89
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 77
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 102
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар