«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:52
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишди"

14 июл, 23:48 1 825 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: "Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишди" Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйламанки, бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз савиясига яраша ўйин намойиш этишди. Икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашув охирида мезбонлар ҳам ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Ғалабани ушлаб қола олмаганимиз биз учун муваффақиятсизлик бўлиши мумкин. Лекин, юқорида таъкидлаганимдек ўйинлар тенг курашлар остида ўтди. Бу йил Қўқонда жуда яхши жамоа шаклланган. Ўйинларини кузатганимизда шунга амин бўлдикки жамоа жанговар руҳда ўйин кўрсатмоқда.

Айтишимиз керакки, ҳар икки голда ҳам дарвозабонларимиз хато қилишди. Биз бундай хатоларни кутмаган эдик. Биринчи голдан кейин Машҳурни алмаштирдим. Лекин, уни ўрнига тушган Абдувоҳид ҳам тўпга отилишда хато қилди.

Бугун бошланғич таркибда учта ўзгариш қилишимизнинг асосий сабаби айрим футболчиларимизнинг жароҳати бор эди. Қолаверса, ёшларга имкон беришга ҳаракат қиляпмиз. Алиқулов бироз бетоб эди, ўзини ёмон ҳис қилди. Раҳматуллаевни ўрнига эса Акмал Мозговойни туширдик, Акмал бугун ёмон ўйнамади ва учинчи ўзгариш Бобур Абдухолиқов билан боғлиқ. Бобур барча ўйинларда майдонга тушиб келмоқда ва унда чарчоқ аломатлари сезилмоқда, яна уни натижалари ҳам қониқарли эмас. Оҳирги ўйинларда ёшларга ишонч билдиришда давом этяпмиз. Акмал "Металлург" билан ўйинда ғалаба тўпини киритди.

Машғулотларни салқин пайтда ўтказиш мумкин. Лекин расмий ўйинларда бундай қилиб бўлмайди. Ёз ойида ўйнаш осон эмас. Иссиқда ўйнаш футболни темпини пасайтиради. Аммо бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Ҳозир вазият шунақа. Қолаверса ўйинлар мухлисларсиз ҳам бўлмоқда. Аммо ўйинларнинг телевизор орқали жонли намойиш этилаётгани ҳам мухлисларга манзур бўлмоқда. Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишмоқда, деб ўйлайман.

Ҳа, бизда ҳар йили иккита ёки учта Остонга ўхшаган футболчилар чиқяпти. Остон Россияда, Жасур Белорусь чемпионатида ўзини кўрсатмоқда. Азиз ҳам ҳали амирликларда ўзини кўрсата олади. Уни имкониятларини биламан. Ёшларга ишониш керак. Бўлмаса қолиб кетаверади. Масалан, кеча "Пахтакор" билан ўйинда АГМК сафида майдонга тушган ёш футболчи ёмон таассурот қолдирмади. Бундан қўрқиш керак эмас.

Ёшларга кўпроқ имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради.

Марказлашган баҳслар ҳақида шуни айтишим лозимки, вазият оғирлашса, ўйинларни тўхтатиб туриш керак. Инсонларни соғлиғи биринчи ўринга чиқиши керак. Мен шунақа фикр билдирдим. Лекин ўйинлар қандай регламентда бўлса шу ҳолатда давом эттириш тарафдориман. Марказлашган ҳолатда ўтказиш қайсидир жамоага қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 0
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар