«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:49
ЎЗO‘Z

Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...”

13 июл, 00:13 1 802 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...” 9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
"Ўйинни аҳамияти жуда юқори эди. "Андижон" учун ҳам ғалаба зарур эди. Олти очколик ўйин бўлди. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашди. Биз учун муҳими ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу сабабли, ғалабага мос ўйин ўтказишга қарор қилгандик. Йигитларимиз кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди. Улар мени талабларимни ва қарашларимни тушуниб боришмоқда",- дея гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- “Сурхон” сўнгги дақиқаларда ўйин вақтини чўзгандек туюлди...
- Буни ўйин чўзиш демаган бўлардим. Мен дарвозабондан доим тўпни эгаллаб олиб, шерикларини излашлариши сўрайман. Чунки, тўпни тепиб юборавергандан фойда нима? Шу сабабли, у шундай қилди. Атайлаб ўйинни чўзгани менга сезилмади. Жароҳат олиб чарчаб қолгандир. Бу футболда бўлиб турадиган оддий ҳол деб биламан.

- Чемпионатни марказлаштириш ҳақида қандай фикрдасиз?
- Тақвим борасида режамиз бўйича Термизда иккинчи ўйин ўтказишимиз керак эди. Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказиш ниятида эдик. Лекин, пандемия кучайиб бораётгани учун бунинг имконияти йўққа ўхшайди. Албатта қарорни ПФЛ қабул қилади.

- "Сурхон" жамоасига кимнинг таклифи билан келдингиз?
- "Сурхон" клуби раҳбариятининг таклифига кўра келдим.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 2
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 41
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар