«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:22
ЎЗO‘Z

Карантин сабаб Суперлиганинг учта тури Тошкентда ўтказилиши мумкин

10 июл, 16:47 1 772 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин сабаб Суперлиганинг учта тури Тошкентда ўтказилиши мумкин Фото: ПФЛ
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлиганинг 10, 11 ва 12-тур учрашувларини марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиш режасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Telegram’даги каналида маълум қилди.

Таъкидланишича, 10 июль санасидан карантин чекловлари кучайтирилгач, клубларда авиа ва темир йўл қатновлари бўйича қўшимча муаммолар бўлишини ҳисобга олган ҳолда, шундай қарорга келинган ва бу борада клубларга расмий хат чиқарилган.

«Марказлашган ҳолатда биз биринчи навбатда Суперлига учрашувлари давомийлигини сақлаб қоламиз, учрашувларни ва клубларни назорат қилишдаги қийинчиликлардан қисман халос бўламиз. Бунда, албатта, ИИВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда МТРК, шунингдек, «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор», ОКМК ва «Металлург» клубларининг қўллаб-қувватловига, қолган жамоаларнинг эса чемпионат учрашувлари тўхтаб қолмаслиги йўлида бир ёқадан бош чиқаришларига эришишимиз керак бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Суперлиганинг 8 тури ўтказилди. «Пахтакор» 21 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликдан эса ОКМК (20) ва «Бунёдкор» (16) жой олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 0
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 0
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар