«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 12:07
ЎЗO‘Z

Яхшибоев: “Шахтёр”га Европа чемпионлар лигасида ўйнагани келдим

10 июл, 09:57 3 023 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яхшибоев: “Шахтёр”га Европа чемпионлар лигасида ўйнагани келдим Беларусь чемпионати пешқадами “Шахтёр” клуби ўзбекистонлик Жасур Яхшибоевнинг жамоа сафига қўшилганини расман эълон қилди.
Жасурнинг трансфер ҳуқуқи ҳамон “Пахткор” жамоасига тегишли. Йил бошида Яхшибоевни “Энергетик-БГУ” ижарага олган эди. Пойтахтликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушган ҳамюртимиз тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди ва бу кўрсаткич бўйича чемпионат етакчиси ҳисобланади.

Яхшибоевнинг Солигорск жамоасидаги ижараси мавсум охиригача давом этади.
Ўзбек тўпурари янги жамоасида 22-рақамда тўп сурадиган бўлди. Ўз навбатида, Жасур Яхшибоев дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Солигорск шаҳрига, “Шахтёр”га келганимдан хурансандман. Турли вариантлар ва гап-сўзлар бор эди. Хусусан БАТЭ ва “Динамо” жамоалари ҳақида ҳам маълумотлар тарқалганди. Ўзимга “Шахтёр” маъқул келди. Оилам билан ҳам маслаҳатлашдим. Ҳаммамизга шу вариант ёқди.

Энди Солигорскда яшаб, шаҳар билан яқиндан танишамиз. Ҳар бир футболчи Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси каби юқори нуфузли мусобақаларда ўйнашни истайди. “Шахтёр” шу мусобақаларга чиқишга даъвогар эканини билардим.

Ҳозир ҳамма тўпурар баҳсидаги рақобатчим Виталий Лисакович билан бирга қандай ўйнашим ҳақида қизиқяпти. Тўғриси, ҳозир билмайман. Энг муҳими, жамоа ғалаба қозониши керак. Ҳар иккимизда ҳам гол уриш учун имкон бўлади. Энг аввало, жамоанинг умумий манфаати ҳақида ўйлаш лозим. Шахсий кўрсаткичлар кейинги масала.

Мен “Шахтёр”га ёрдам беришим, ўзимни кўрсатишим керак. Чемпионликни қўлга киритишни истайман. Асосийси, мана шу
", - деди Жасур Яхшибоев.

“Пахтакор” тарбияланувчиси Жасур Яхшибоев Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида иккита учрашув ўтказган.

Жасур “Шахтёр” таркибидаги илк учрашувини 11 июль куни “Городея” жамоасига қарши ўтказади. Солигорск жамоаси 30 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 558
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 175
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 254
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 94
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 575
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 123
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 558
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 118
  • Бўлимлар