«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:18
ЎЗO‘Z

Легионеримизни “ўзбек Месси”си деб атай бошлашди

25 июн, 08:21 3 228 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Легионеримизни “ўзбек Месси”си деб атай бошлашди Бугун хорижда ўйнаётган ўзбекистонлик легионерлар орасида Элдор Шомуродовнинг машҳурлиги ортиб бораётган бўлса-да, Россия премьер-лигасига эндигина кўчиб ўтган Остон Ўрунов ҳам мухлислар меҳри ва ҳурматини, мутахассислар эътибори ва эътирофини қозона бошлади.

Премьер-лига рестартидаги илк учрашувини ўз майдонида “Тамбов” футболчиларига қарши ўтказган “Уфа” жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Еврокубокларга йўлланма олиш мақсадида ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилаётган уфаликлар учун бу муҳим ғалабада ўзбекистонлик Остон Ўруновнинг хизмати катта бўлди.

Россия ва жаҳон футболини ёритишга ихтисослашган “Футбол на куличках” портали учрашувга бағишланган шарҳида ҳамюртимизнинг ўйинига юқори баҳо берди.

- “Уфа” учрашувнинг бошидан ўйинга ҳозирлаб қўйган креатив ғояларини Ўрунов орқали амалга оширишга киришди. Ўзбекистонлик ёш футболчи марказдан ҳужумга ўтиб, жамоадошларига аниқ паслар узатди, чиройли дриблинг ва кучли зарбалари билан учрашувни безади. Остоннинг ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яхши қулай вазиятлар яратиб, турли масофадан зарба берди. Аксарият вазиятлар дарвозабон ўзини кўрсатди. Бутун учрашув давомида Остон ҳужум ташкил қилувчи кучли марказ вазифасини маҳорат билан уддалади, - деб ёзади “Футбол на куличках” портали.

Ушбу портал жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган Остон Ўруновни “Уфа” ва “Тамбов” учрашувининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.

Sports.ru сайти блоггери Иван Уральский мазкур учрашувни стадиондан кузатди. Таниқли ижодкор ўйинга бағишланган блогида Остон Ўруновга қисқа, лўнда лекин антиқа таъриф берди: “Остон Ўрунов зўр таассурот қолдирди. “Ўзбек Месси”си. “Уфа” скаутларининг ҳақиқий топилмаси”.

“Уфа” бош мураббийи Вадим Евсеев ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисининг ғалабага қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

- Футболда кичкина деталлар ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Масалан, биз рақибнинг тажрибали футболчиси Адесойе Ойеволега қарши Остон Ўруновни ўйнатдик. Чунки Остон тезкор ва ҳаракатчан. Унинг бу сифатлари ўйинда иш берди. У рақибини ожиз қолдирди, ундан ўзиб кетди, ўткир ва кескин вазиятлар яратди, - деди “Уфа” бош мураббийи.

Жорий йилнинг февраль ойида “Уфа” таркибига қўшилган Остон Ўрунов янги жамоаси сафида эндигина тўртта учрашувда майдонга тушганига қарамай, ўз салоҳияти ва маҳоратини намойиш эта олди.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар