«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:43
ЎЗO‘Z

"Насаф"нинг босниялик футболчиси: Чераннинг натижасини такрорлаш қийин

02 июн, 19:10 2 447 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Насаф"нинг босниялик футболчиси: Чераннинг натижасини такрорлаш қийин Ўзингизга маълум, узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтадан старт берилмоқда. Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳам Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг рухсати билан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларни бошлаб юборди.
Клуб матбуот хизмати машғулот жараёнида жамоанинг янги аъзоси босниялик Дилавер Ҳарис билан суҳбатлашди.

- Юртимизга ва жамоага ҳуш келибсиз Дилавер. Ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?
- Aвваламбор барчага ассалому алайкум. Юртингизда ва ушбу жамоада эканлигимдан хурсандман. Бу ерда барча нарса мени қониқтирмоқда. Шаҳрингизда оилам билан биргаман. Шундан бўлса керак ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

- Тахминан уч ойдан сўнг футбол майдонларимизга қайтмоқда. Бу ҳақида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Мен умримнинг асосий вақтини футбол билан ўтказдим ва ўтказмоқдаман. Футболсиз қийин лекин, авваламбор инсонларнинг саломатлиги биринчи ўринда туради биз буни тўғри қабул қилишимиз керак. Шундай бўлсада узоқ вақтдан сўнг футболни қайтаётгани бизни хурсанд қилмоқда.

- Энди қисқача "Насаф"га келиб қўшилишингиз ҳақида гаплашсак, бу қандай рўй берди?
- “Насаф” бу – катта оила. Бу ерда кучли мураббий қўл остида ажойиб жамоа йиғилган ва улар мени ўз оилаларига қабул қилишди. Бу ерда мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Клуб вакиллари агентим билан боғланган ва улар мени жамоада кўришни хоҳлаётганларини билдиришган. Кўриб турибсизки, шу ердаман.

- Жамоага келиб қўшилишдан олдин ўзбек футболини ўргандингизми?
- Ҳа албатта, жамоага қўшилишдан олдин унинг Суперлигадаги иштироки ҳамда ўзбек футболи ҳақида қисқача тасаввурга эга бўлган эдим.

- Бу ерга келишдан олдинги тасаввурингиз қандай эди ва бу қанчалик ўзини оқлади?
- Жамоага қўшилишдан олдин унинг ОЧЛ даги ўйинларини кўргандим. Кўрдимки жамоа ажойиб стадион ва севимли мухлисларига эга. Чемпионатдаги илк учрашув эса фикрларимни тасдиқлади. Aфсуски, карантиндан сўнг футбол учрашувларини мухлисларсиз ўтказиш ачинарли. Футбол мухлислар учун. Биз уларни соғиниб қоламиз. Ўйлайманки, тез орада ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Мен жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, жамоани яна ОЧЛ да кўришни хоҳлардим.

- Қарши шаҳри ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шаҳар менга маъқул. Мен муборак Рамазон ойини оилам билан биргаликда бу ерда ўтказдим. Клуб базасида ҳам чемпионатга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар етарли. Мен ёз фасли ва қуёшни яхши кўраман шунинг учун бу иссиқ об-ҳаво мени чўчитмайди.

- "Насаф" иштирокидаги 3 ўйинда майдонга тушишга улгурдингиз. Бу ҳақида таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Хақиқатдан ҳам мен Суперлиганинг 3 турида майдонга тушдим. Бу мен учун янги чемпионатдаги илк учрашувларим эди. Лигадаги ҳар бир учрашувнинг юқори даражада ташкиллаштирилиши таҳсинга сазовор.

- "Насаф"га таклиф қилинган легионерлар нафақат жамоа мухлислари балки, бутун ўзбек футболи эътирофига сазовор бўлган. Ҳозирги кунда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини ҳимоя қилаётган Драган Черан ҳам ўз вақтида қаршиликлар шарафини ҳимоя қилиб, тўпурарга айланган эди. "Насаф" мухлислари ҳам сиздан айнан шундай натижани кутиб қолишади. Бунга тайёрмисиз?
- Илк бор Тошкентга Марко билан келганимда Драган билан кўришган эдик. У нафақат яхши футболчи балки, яхши инсон ҳам. У Суперлигада кўплаб голлар киритган ва “Насаф” учун ҳам албатта. Унинг натижасини такрорлаш қийин бўлади. Лекин, бунга ҳаракат қиламан. Ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қилиб, жамоамиз зафарларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

- Жамоадошларингиз орасида кимнинг салоҳиятини юқори баҳолайсиз?
- Жамоада иқтидорли футболчилар кўп. Мен улар орасида айнан кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Мен уларнинг футболчилик фаолиятларида юқори чўққиларга эришишларини тилаб қоламан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 1
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар