«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

Суперлига жамоалари бош мураббийлари 4 та муҳим масала юзасидан онлайн мулоқот қилди

31 мая, 08:30 1 765 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суперлига жамоалари бош мураббийлари 4 та муҳим масала юзасидан онлайн мулоқот қилди Кеча Республика махсус комиссияси томонидан профессионал футбол клубларига машғулот олиб боришга расман рухсат этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу боис, футбол жамоатчилиги айни дамда футбол мусобақаларининг қачондан бошлаб давом эттирилиши билан қизиқиши табиий.

Куннинг иккинчи ярмида, кун тартибидан ўрин олган бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Суперлига футбол клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган тўртта масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Биринчи масала: Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттиришади?
Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.

Иккинчи масала: U-21 жамоалари учрашувлари
Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари одатдагидек, асосий жамоалар учрашувидан бир кун аввал ўтказилиши белгиланди.

Учинчи масала: U-18 жамоалари учрашувлари
U-18 жамоалари ўртасидаги баҳслар марказлашган тизимда ўтказилади. Бу борада тақвим тиғизлиги ҳамда жамоаларнинг бугунги кундаги молиявий имкониятлари инобатга олинди. Ушбу мусобақа ўтказилиш тартиби ва жойи каби масалалар ишлаб чиқилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берилади.

Тўртинчи масала: Ёзги трансфер ойнаси санаси
Ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолди ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар