«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

«Янги Маҳрезни қўлдан бой берманг!» - Россия клубларидан Жасур Яхшибоевга эътибор қаратиш сўралди

14 апр, 20:19 3 759 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Янги Маҳрезни қўлдан бой берманг!» - Россия клубларидан Жасур Яхшибоевга эътибор қаратиш сўралди Россиянинг «Советский спорт» нашри Беларусь Олий лигасида ўзини кўрсатаётган футболчилар ҳақида мақола ёзаркан, Россия Премьер-лигаси клубларини бу ўйинчиларга эътибор қаратишга чақирган.

Жасурбек Яхшибоев
Клуби:
«Энергетик-БГУ» («Пахтакор»дан ижара асосида)
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Ёши: 22 ёш
Позицияси: чап қанот ҳужумчиси
Беларусь Олий лигаси-2020: 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Трансфер нархи: 300 минг евро.

«Ўзбек легионери эҳтимол мавсумнинг асосий кашфиётига айланди. Тошкентнинг «Пахтакор» клубидан ижара асосида «Энергетик-БГУ» сафига келиб қўшилган футболчи Ўзбекистон олимпия жамоаси таркибида Осиё чемпионатида тўп сургани боис, янги клубининг январь ойидаги йиғинини ўтказиб юборганига қарамай, мавсумни ажойиб тарзда бошлади.

Яхшибоев – классик ҳужумкор вингер. Тезкор, техникали, рақибини алдашдан қўрқмайди, катта тезликда тўпни ўзида яхши сақлай олади, икки қанот ва марказдан кучли зарбалар йўллай олади. Яна бир муҳим жиҳати жуда совуққон футболчи. БАТЭ билан ўйинда ҳимоячи ва дарвозабонни совуққонлик билан доғда қолдириб, гол ургани эътиборга молик. Яхшибоев ўз жамоасининг 6та голидан 5тасида иштирок этгани ажойиб натижа.

Уни кимдир аллақачон янги Риёд Маҳрез дея атамоқда. РПЛ клублари бундай иқтидорни қўлдан бой берманг!», - дейилади рус нашрида Жасур Яхшибоев ҳақида.
Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи 3-турдан кейин 3та гол билан Беларусь Олий лигаси тўпурарлари сафида бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 194
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 125
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 109
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 85
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 4
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 49
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 19
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 194
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 125
  • Бўлимлар