«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:57
ЎЗO‘Z

Хайрулла Ҳамидовдан: Ўйнаётган афсона

30 мар, 17:33 2 524 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайрулла Ҳамидовдан: Ўйнаётган афсона Фото: Getty Images
Бугун 30 март. Серхио Рамос 34га кирди. Бу йигит ҳақида нима ёзишниям билмайди одам. У ҳақда берилган таърифлар, у ҳақда ёзилган эсселар шу қадар кўпки, қай бирини тақдим этишни ҳам билмас экансан шундай пайтда. Қисқа қиламан.

Рамос – ўйнаётган афсона. Энг яхши таъриф шу. Яна бир таъриф борки, Серхионинг ўзи бизга айтиб беради:
“Ўн беш ёшимдан бери “Севилья”даман. Тўрт йил ўтгач, бор-йўғи 19 ёшимда мени терма жамоага чақиришди. Машғулотларидан бирига борар эканман, одатий юмушларимни қилдим: сумкамда эҳтиёжимга керак матоҳлар, бутса ва формам. Чунки терма жамоа машғулотидан ё ўйинидан сўнг уйга қайтасан, бу нарсаларни ўзинг билан олиб юришинг керак.

Ўша куни мен уйга қайтмадим. Балки Лас Росасда соат 23:30да шартномага қўл қўйдим. Трансфер ойнаси ёпилишига ярим соат қолганди. Шартноманинг пастки қисмига қўл қўяр эканман, бунга ўша пайти ишонолмасдим. Ҳа, ҳа, ўша куни телефоним смсларга тўлиб кетди. Ҳаётим давомида энг кўп смс қабул қилган куним эди.

Бу имзонинг остида олдинга ташланган катта қадам ва оғир масъулият ётарди. Ҳозир мен яна ўша ғўр давримга қайтиб қолсам ҳам, шу ишга такрор қўл урардим.

Тасаввур қилиш қийин, “Севилья” ўйинчиси бўлиб уйқуга ётасан, “Реал” ўйинчиси бўлиб уйғонасан. Даҳшатку! Ва эрталаб бир жамоага боришингни-да биласанки, у ердаги кийим алмаштириш хонасида сени Рауль, Бекҳэм, Зизу, Икер, Роберто Карлос, Роналдо каби юлдузлар кутиб олади. Ахир, уларнинг бари менинг кумирларим-ку. 12 соатдан сўнг улар билан бир хонадасан. Даҳшатку бу!
Дунё остин-устун бўлиб кетгандек туюларди менга!”

Зўр изоҳлар, а? Ҳа, Рамоснинг гапларида самимият бор. Ўша ғўрлик даврини самимий эслай олган. Лекин бугун у шундай даражага чиқдики, Қироллик клубига келадиган ҳар қандай ёш болакайнинг хаёлидан энди Серхио номи биринчи бўлиб эсланадиган рўйхат тузилади. Бўлди. Эртак шундай бўлади. “Атлетико” дарвозасига сўнгги сонияларда урган голи каби тугайди ва бошқачаси Рамос каби афсонавий юлдузга ярашмайди ҳам.

Дарвоқе, “Атлетико” дарвозасига урилган голидан сўнгги гапини эсланг: "Энди хотиржам ўлсам бўлаверади!"

Хайрулла Ҳамидов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 0
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар