«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди”

14 мар, 19:41 2 438 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди” Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
- "Бугунги ўйин охирига қадар ҳис-ҳаяжонга тўла бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин намойиш этишди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди. Ўйиндан олдин шогирдларимга шуни бир неча бор таъкидладим. Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин учун "Сўғдиёна” футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Улуғбек Бақоев шогирдлари охирига қадар кураш олиб боришди.

Бугун иккита бир-бирига муносиб рақиблар майдонда ҳаракат қилишди. Ўйлайманки бугунги ўйин стадионга келган мухлисларга манзур бўлди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳаяжонларга бой бўлди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай рақибларимиз охиригача курашишди.

Бу футбол – ҳакамлар ҳам инсон ва хатолардан холи эмас. Уларнинг ишларига баҳо берадиган қўмита бор.
Райевацнинг ўзига бўлган ишончи юқори бўлгани учун уни асосий таркибга қўйдим ва у ишончни оқлаб ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Бамба борасида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Умуман бугун бутун жамоа яхши ўйнади.

Клуб раҳбарларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Улар бизга керакли барча шароитларни яратиб беришмоқда. Уларнинг юзлари ёруғ бўлиши учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бундай шароитлар билан жамоамиз ўз олдига босқичма-босқич юқори мақсадларни қўйса бўлади.

Мухлисларимиз ҳам доимо бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик изҳор этаман
", - дейди Ашурматов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар