«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:52
ЎЗO‘Z

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим"

07 мар, 23:10 3 520 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим" Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Иккала жамоа илк турда мағлуб бўлганди. Шу боис бугун жамоалар фақат ғалаба учун борини бериб ўйнади. Футболчилар биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри хатолар бўлди, уларни кўриб чиқамиз. Лекин йигитлар борини бериб, катта меҳнат қилиб ҳақли ғалабага эришдик. Рақибга босим ўтказмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам босим қилиш керак. Тезкор голдан кейин йигитлар хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик", - деди Баҳром Ҳайдаров.

- "Сурхон"га расман бош мураббий этиб тайинландингиз. Бироқ аслида жамоани бошқа инсон бошқарётгани ҳақида миш-мишлар юради. Бунга ойдинлик кирита оласизми?
- Бу саволни кутгандим. Сабаби 3 кун олдин "Сурхон"га бош мураббий этиб тайинландим ва мухлислар орасида ҳам шундай гап-сўзларни эшитдим. Жамоа ичида бу борада суҳбат бўлди. Йигитларга бу ерга бош мураббий сифатида келганимни ва барча машғулотларни ўзим олиб бораман, рақибларга қарши тактикаларни мен танлайман деб тушунтирдим.

- "Сурхон"га айнан кимнинг таклифи билан келдингиз?
- Илҳом Мўминжонов дисквалификация туфайли айни пайтда ҳеч қайси жамоада ишлай олмайди. Айнан у мени раҳбариятга таклиф қилган. "Сурхон" клуби раҳбарлари билан музокара ўтказдик ва келишувга эришдик. Мендан ташқари яна 2-3 нафар мураббий номзод бўлган экан. Ишонч билдиришгани учун, шу фурсатдан фойдаланиб "Сурхон" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қаерда ишлаган бўлсам ҳам фақат олдинга интилиб келганман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди! 30 апр, 00:43 313
  • Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор" 30 апр, 00:32 296
  • Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда? 30 апр, 00:03 589
  • Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди? 29 апр, 23:06 436
  • Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади? 29 апр, 22:30 470
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар