«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:03
ЎЗO‘Z

Андрей Шипилов: "Вазиятлар яратишда "Қўқон-1912" биздан кўра устунроқ бўлди"

06 мар, 23:17 2 144 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Шипилов: "Вазиятлар яратишда "Қўқон-1912" биздан кўра устунроқ бўлди" Суперлига 2-турида "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Қўқон-1912" биринчи турда чиройли ғалабага эришди. Шунингдек, бизнинг жамоа ҳам Олмалиқда муҳим натижани қайд этди. Икки жамоа ҳам ушбу баҳсга юқори кайфият билан етиб келди. Ўйин учун барчаси ажойиб эди: ажойиб об-ҳаво, ажойиб стадион, ажойиб мухлислар...

Биринчи бўлимда биз кўзланган барча вазифаларни бажариб олдик. Иккинчи бўлимда "Қўқон-1912" ўйинни тўлиқлигича назорат қилди. Балки рақиб бугун мағлубиятга, биз эса ғалабага лойиқ эмасдик. "Қўқон-1912" ҳам юқори савияда ўйин кўрсата олди. Чемпионатда шундай пайтлар келадики, мана шундай ўйинларни кўрсатиш керак бўлиб қолади.

Йигитларга эътирозим йўқ. Икки жамоа вакиллари ҳам бугун учрашув якунига қадар фаол бўлишди, курашишди. Бироқ иккинчи бўлимда биз ўзимизнинг ўйлаган футболимизни кўрсата олмадик. Чунки натижадан келиб чиқиб ўйнай бошладик. 1:0 вақтида бизда ҳисобдаги фарқни кўпайтириш учун қулай вазиятга эга бўлгандик. Умуман олганда, "Қўқон-1912" вазият, аутлар, стандартлар яратишда биздан илдамроқ бўлишди.

- Айтганингиздек, иккинчи бўлимда "Қўқон-1912" ўйинни назорат қилди. Ўшанда ўйинни ўзгартиришни истамадингизми?
- Буни истадим. Ўйиннинг бориши бироз бошқачароқ кетди. Ўзгаришларни кечиктиришга тўғри келди. Шахзод ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ўнг қанотга Тошпўлатовни туширишни ният қилмагандим. Режамда фақатгина чап қанотни кучайтириш бор эди.

- Ўйиндаги тартиб, сариқ ва қизил карточкалар ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғри, қизил тўғридан-тўғри берилмади. Иккинчи берилган сариқда рақиб унчалик қаттиқ жароҳат олмаганди. Кўрганингиздек, жароҳат олгани сабабли Аббос Отахоновни алмаштиришга мажбур бўлдик. Икки жамоанинг биринчи турдаги ўйинини кўрсак, жамоада тартиб биринчи ўринда бўлганини, рақибларга кўполлик ишлатилмаганини гувохи бўламиз. Ўйинда кичик фоллар, кичик элементлар жуда кўп бўлади. Балки "Қўқон-1912" бизнинг ўрнимизда бўлганида бошқачароқ йўлни танлаган бўларди. Футболчиларимга эса ҳеч қачон майдонда ётиб олиб, симуляция ишлатишини сўрамаганман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларни қўлга киритишди 18 мая, 19:19 208
  • Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади 18 мая, 18:59 89
  • Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди 18 мая, 16:43 58
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 130
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 223
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар