«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:23
ЎЗO‘Z

Ўзбек боксчилари АҚШ ва Камбоджада рингга кўтарилади

28 фев, 00:10 3 104 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек боксчилари АҚШ ва Камбоджада рингга кўтарилади 28 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Sam's Town Hotel & Gambling Hall бокс мажмуасида навбатдаги профессионал бокс мусобақаси ўтказилади, дея хабар тарқатди vRINGe.com сайти. Эътиборлиси, мусобақанинг марказий жангида -63,5 кг вазн тоифасида хамюртимиз Санжарбек Раҳмонов америкалик Кит Хантер билан рўбарў келади.

Фаолияти мобайнида Кит Хантер 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Раҳмонов эса профи боксда 15 та жангнинг 12 тасини ғалаба, 2 та мағлубият ва битта дуранг билан якунлаган. Ҳамюртимизнинг 2 та мағлубиятидан биттасига айнан Хантердан 2019 йилда учраганлигини инобатга олсак, жанг муросасиз кечиши шубҳасиз.

29 февраль куни эса АҚШнинг Техас штати Фриско шаҳридаги The Ford Center at The Star бокс мажмуасида эса ҳамюртимиз Исроил Мадримов венесуэлалик 40 ёшли Чарли Наварро билан -69,9 кг вазн тоифасида баҳслашади. Аҳамиятлиси, ушбу беллашув WBA чемпионлик камари учун даъвогарни аниқлаш учрашуви эканлиги билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Худди шунингдек, айнан 29 февралда яна бир қатор ёш профессионал боксчиларимиздан Олимжон Назаров, Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматов Камбоджанинг Бавет шаҳридаги беллашувларда иштирок этишади. Олимжон Назаров ўзига тегишли бўлган WBO Oriental камарини филиппинлик Орли Силвестрдан ҳимоя қилса, Равшанбек Шерматов ва Абдурасул Исмоилов маҳаллий боксчиларга қарши рейтинг жангларини ўтказишади.

Тўлқин РЎЗИЕВ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 204
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 305
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 240
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар