«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:38
ЎЗO‘Z

Илҳом Мўминжоновга ҳам кафил топилиб, унинг дисквалификацияси қисқартирилди

25 фев, 21:32 2 409 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Илҳом Мўминжоновга ҳам кафил топилиб, унинг дисквалификацияси қисқартирилди 2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан “Навбаҳор” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.
2020 йилнинг 3 январида “Сурхон” футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатда “Сурхон” футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, шунингдек, уни дисквалификация қилишда асосан бир томонлама далилларга асосланганини билдирди. Бундан ташқари Илҳом Мўминжонов Этика қўмитасига вазиятни янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча маълумотлар ва ўзи фаолият юритган футбол клублари ходимларининг у ҳақидаги тавсифномаларини тақдим этди.

Этика қўмитаси томонидан “Сурхон” футбол клубини Мўминжоновнинг бундан кейинги фаолиятига кафолат бераётганлиги, “Навбаҳор” клубининг ходимлари ва футболчилари томонидан унга нисбатан ижобий тавсиф берилганлиги, ўтган бир йил давомида мураббийнинг мазкур ҳолат юзасидан зарур хулосалар чиқарганлиги ва пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилди. Эндиликда ЎФА Этика қўмитаси қарорига кўра Илҳом Мўминжонов дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бир қаторда, мазкур мураббий томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда қатъий чора кўрилиши белгилаб қўйилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 1
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 18
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 145
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 100
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар