«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:36
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги 2 телеканал “ЕВРО-2020“ мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

19 фев, 20:48 3 466 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги 2 телеканал “ЕВРО-2020“ мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди Жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар футбол бўйича 16-Европа чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12 та шаҳардаги 12 та стадионда ўтказилади.

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV) миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боришади. Ўйинлар Озарбайжон Англия, Венгрия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва Шотландия мамлакатларидаги стадионларда ўтказилади.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

ЕВРО-2020 ўйинларини FUTBOL TV шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар – Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовойлар шарҳлаб боришади.

Ўйинлардан ташқари телеканалларимиз орқали ЕВРО-2020 кундалиги — “Highlights”лар ҳам эфирга узатиб борилади. Бу дастур орқали мухлислар ЕВРО-2020дан ўрин олган ўйинларнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилишлари, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, шунингдек, рекордлар ва бошқа муҳим фактлар билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Европа чемпионатининг марказий ўйинлари олдидан ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган “Футбол студия” дастурида шарҳловчилар ва мутахассислар томонидан қизиқарли таҳлиллар жонли эфирда намойиш қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар