«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:40
ЎЗO‘Z

Эроннинг янги бош мураббийи: "Биз янада кучайиб қайтамиз"

16 фев, 22:44 2 470 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эроннинг янги бош мураббийи: "Биз янада кучайиб қайтамиз" Эрон терма жамоасини яқинда Драган Скочич қабул қилиб олди. Маълумки, эронликлар ЖЧ-2022 саралаш босқичида кутилган натижани қайд эта олишмаяпти. Жамоа сафарда Ироқ ва Баҳрайнга имкониятни бой берган ҳолда гуруҳ жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Марк Вильмотс ўрнига таклиф этилган хорватиялик мураббий Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда берди.
"Аввало шуни айтишим керак, Эрон терма жамоасини бошқариш мен учун катта шараф, - дейди Драган Скочич. - Бу юрт футболи ҳақида тасаввурга эгаман ва футболчиларини кучли деб ҳисоблайман. Мен Эронга ижобий хислатлар улашиш учун келдим, бу эса айни пайтда терма жамоага ниҳоятда керак".

"Биз олтинчи бор мундиалга боришни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу ерга келдим. Ўйлашимча, терма жамоада нимадир хато кетган, буни тўғрилаш эса менинг вазифамга киради. Бугундан бошлаб 24 соат давомида клублар билан мулоқотда бўламан. Терма жамоага лойиқ ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашаман", - дейди 51 ёшли мутахассис.

Маълумот учун, Драган Скочич ўз пайтида Эроннинг "Малаван" ва "Фулад" клубларини бошқарган ҳамда мамлакат футболини жуда яхши билади.
"Терма жамоа эшиги ҳамма учун бирдек очиқ. Мен фақат энг яхшиларнигина таклиф этаман. Аввало ўйин сифатини йўлга қўйиб олишимиз лозим. Баъзи ўйинларда кўрдимки, муаммолар бор ва март ойигача буни йўқотиш устида ишлаймиз. Мана кўрасиз, биз янада кучайиб қайтамиз. Мен беш йилдан бери Эронда ишлаб келяпман ва жаҳон чемпионатига чиқиш мухлисларни қанчалик хурсанд қилишини жуда яхши тушунаман".

Эрон Баҳрайн ва Ироқдан мағлуб бўлиб қимматли очколарни бой берди. Айни пайтда форслар Ироқдан 5 очко, Баҳрайндан эса 3 очко ортда қолишяпти. Маълумот учун, ЖЧ-2022 саралашнинг ҳозирги босқичида 32 жамоа кураш олиб боряпти. Жамоалар тўрттадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳлардан 8та биринчи ўринни эгаллаган ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга чиқади.

Эрон саралашнинг навбатдаги учрашувини 26 март куни Гонконгга қарши ўтказади. Лекин барибир ҳал қилувчи ўйинлар 4 ва 9 июнь кунлари Баҳрайн ва Ироққа қарши бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 190
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар