«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:37
ЎЗO‘Z

Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди

14 фев, 13:23 2 960 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) 14 февраль (Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида) куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Спортчининг хабар беришича, жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарган.

Маълум бўлишича, томонлар жанг чемпионлик камари учун кечишини ҳисобга олиб, супер ўрта вазн, яъни 76,2 кгдан оширмаган ҳолда вазн ўлчаш маросимидан ўтиш бўйича келишиб олишган, аммо жангга яқин етарлича вазн ташлай олмаган Марко Антонио Перибан керакли вазнга тушиш учун ортиқча уриниб юборган ва тарозига чиқишдан олдин ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага тушиб қолган.

Бектемирнинг менежерлари унинг узоқ вақтдан буён жангга тайёргарлик кўрганини ҳисобга олиб, бокс оқшоми ташкилотчиси Оскар де ла Ҳойя ва GoldenBoy промоутерлик компаниясига исталган бошқа рақибни (175 фут, 168 фут вазнлардан) топиб беришларини сўраган. Натижада шу вақтга қадар ўрта вазнда фаолият олиб бораётган мексикалик боксчи Оскар Кортес (27-5, 14 КО) Бектемирга қарши рингга чиқишга рози бўлган.

Жанг комиссияси жанг ўтказилишига рухсат бериши кутилмоқда. Маълумот учун, Бектемир вазн ўлчаш маросимида 167,4 фут (75,9 кг) тош босган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларни қўлга киритишди 18 мая, 19:19 208
  • Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади 18 мая, 18:59 89
  • Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди 18 мая, 16:43 58
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 130
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 223
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар