«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:37
ЎЗO‘Z

Халқаро бирдамлик мусобақаси: ўзбек ўғлони жаҳон рекордини ўрнатди

13 фев, 06:00 3 353 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқаро бирдамлик мусобақаси: ўзбек ўғлони жаҳон рекордини ўрнатди Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Олтинчи бор ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида 4 та вазн тоифасида беллашувлар мусобақага якун ясаб берди.

Бугунги дастурдан ўрин олган баҳсларда -96 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умарбек Шоҳназаров даст кўтаришда 155 кг тошни ўзига буйсиндириб бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз силтаб кўтаришда 186 кг натижа кўрсатиб, бу борада тўртинчи бўлди. Лекин, ҳамюртимиз икки кураш натижасида умумий ҳисобда яна бир бронза медалига сазовор бўлди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Эркаклар, -96 кг:


1. Илья Ильин (Қозоғистон) – 355 кг (160 кг, 195 кг)
2. Фарес Эльбах (Қатар) – 353 кг (159 кг, 194 кг)
3. Умарбек Шоҳназаров (Ўзбекистон) – 341 кг (155 кг, 186 кг)

Шундан сўнг, -109 кг вазнда мусобақада курашга қўшилган ҳамюртимиз Акбар Жўраев рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, барча олтин медалларни ўзиники қилди.

Эътиборлиси, у даст кўтаришда 189 кг тош кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бундан олдинги рекорд 188 кг эди. Акбар Жўраев силтаб кўтаришда 221 кг натижа кўрсатди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Эркаклар, -109 кг:

1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 410 кг (189 кг, 221 кг)

2. Ибрагим Берсанов (Қозоғистон) – 387 кг (181 кг, 206 кг)
3. Ки Сам Жеонг (Жанубий Корея) – 361 кг (171 кг, 190 кг).

Шу тариқа, Пойтахтимиз мезбонлик қилган Халқаро бирдамлик мусобақасига якун ясалди. Эртадан оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилади, дея маълум қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 176
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 86
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 713
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар