«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 01:55
ЎЗO‘Z

Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Тошкентда бўлиб ўтади

12 фев, 10:42 3 359 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Тошкентда бўлиб ўтади Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Тошкентда ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Аҳмадалиев IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион, 2019 йилнинг март ойидан буён мажбурий даъвогар бўлиб турган Рёсуке Ивасага қарши жанг ўтказиши керак бўлади. IBF чемпион вакилларини мажбурий ҳимоя бўйича огоҳлантирган. Тез орада мазкур жангни ўтказиш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари жангни Тошкентда ташкил қилишни режа қилган. Тўқнашув муддати бўйича аниқ тўхтамга келинмаган, аммо катта эҳтимол билан у ёз ойи бошларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жанг Humo Arena кўп тармоқли спорт иншоотида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 30 январь (Тошкент вақти билан 31 январ тонгида) куни Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган ва Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камарига эга чиққанди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 0
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 58
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 49
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 0
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 0
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 0
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 0
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 9
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 119
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 58
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 49
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Бўлимлар